Мен экстремизм ва терроризмни қандай тушунаман мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон ёшлар иттифоки марказий Кенгаши томонидан 2017 йил 28
декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар дастури”нинг 21 -бандида белгиланган вазифалар хамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 18 апрелдаги 350-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш максадида 2018 йил 1 майдан 25 майгача Ижтимоий фанлар кафедраси барча факультет талабалари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” ва “Мен экстремизм ва терроризмни қандай тушунаман” мавзуларида ижодий мақолалар танловини ташкиллаштирди ва ўтказди.

25 май куни талабалар томонидаг тайёрланган барча ижодий мақолалар комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва ғолиблар аниқланди. “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ўтказилган ижодий мақолалар танловининг ғолиблари:

1-ўрин – Даволаш факультети 201 гуруҳ талабаси Рузибаева Фируза

2-ўрин – Даволаш факультети 202 гуруҳ талабаси Бегматова Дилноза

3-ўрин – Даволаш факультети 214 гуруҳ талабаси Тўхтаева Мафтуна.

“Мен экстремизм ва терроризмни қандай тушунаман” мавзусида ўтказилган ижодий мақолалар танловининг ғолиблари:

1-ўрин – Даволаш факультети 201 гуруҳ талабаси Рахманова Сарвиноз

2-ўрин – ОМҲ факультетидан 201 гуруҳ талабаси Исаханова Диёра

3-ўрин – Тиббий педагогика факультети 202 гуруҳ талабаси Бобоева Ирода.

1-ўрин ғолибларининг ижлдий мақолаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan