Қўл-бармоқ туғма нуқсонларини ташхислаш ва даволаш мавзусида очик дарс бўлиб ўтди

Ҳозирги кунга келиб « Қўл-бармоқ туғма нуқсонларини ташхислаш ва даволаш » 2-4% холатларда учраши ортопед шифокорлар орасида жиддий муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бу касаллик уларни нафақат аҳоли ўртасида кўпайиб кетиш, балки мамлакат миқёсида кузатиладиган болалар орасида ногиронлар сонини ортиши, болаларнинг келажакда нормал турмуш тарзини кузатилмаслиги ва бу холатларни насл орқали узатилиши долзарб ижтимоий муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Ҳозирги кунда бу туғма нуқсонларни келиб чиқишини асосий сабабларидан: вояга етмасдан турмушга чиқиш, ёшлар ўртасида зарали одатлар оқибатлари (алколгол, тамаки махсулотларини истемол қилиш, соғлом турмуш тарзига риоя этмаслик, хомиладорлик вақтида оғир мехнат шароитлари) каби муаммолар келтириб чиқармоқда. Бу турдаги муаммолар марказий Осиё ва Ўзбекистон Республикасида таянч ҳаракат тизимида кўп учрайдиган туғма нуқсонларни келиб чиқиш этиологияси, клиникаси, диагностикаси, консерватив ва жаррохлик даволаш усуллари хақида маълумот ўрганиб чиқиш ва айниқса талабалар очиқ маъруза ва амалий машғулотларни олиб бориш бўлажак мутахассислар орасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда мухим ўринни эгаллайди.

Травматология-ортопедия ва ХДЖ

кафедраси мудири:                                                          М.Ю. Каримов

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan