2018 йилнинг 29-30 май кунларига қадар Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Туйчиевнинг Қозон шаҳрига ташрифи бўлиб ўтди, ташриф етакчи олий таълим муассасаларининг ва таълим даргоҳларининг иш фаолияти билан танишиш ҳамда улар билан келишувлар ўрнатиш мақсадида амалга оширилди.
Ташриф чоғида Қозон давлат тиббиёт университети, Қозон федерал университети, Қозон давлат тиббиёт академияси ҳамда Қозон шаҳрининг бир қатор юқори теҳнологик таълим муассасалари ва илмий марказларнинг раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб музокаралар олиб борилди.
Музокаралар доирасида бир қанча долзарб ва стретегик масалалар мухокама қилинди, шу жумладан икки тарафлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, юқори малакали тиббиёт мутахасисларини тайёрлаш ва таълим жараёнини яхшилаш борасида тажриба алмашиниш, ўзаро илмий-амалий тадбирлар
ва тадқиқот ишларини амалга ошириш, тиббиёт таълимини ва илм-фанни яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни ўтказиш масалалари мухокама қилинди. Шу қаторда алоқаларни яхшилаш йўлида бажариладиган аниқ чора тадбирлар келишилиб олинди.
Ушбу ташриф юқори технологияли уқув марказларни, симуляцион марказларни ва юқори технологиялар билан жихозланган талабалар илм даражасини текширувчи марказларни ташкиллаштириш борасидаги тажрибалар билан яқиндан танишиш имкони бўлди.
Ташриф сўнгида ҳамкорлик ҳақидаги келишувлар имзоланди, ушбу келишувлар ўзаро ҳамкорлик муносабатларини барпо этиш учун пойдевор бўлиб ҳизмат қилади.
Келишувлар доирасида томонлар тиббий таълим хизматлари сифатини яхшилаш, ўзаро тиббиёт дастурларини амалга ошириш, ўзаро илмий изланишларни савиясини яхшилаш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни ўзаро алмашинув доирасида алмашинувларни амалга ошириш ишлари бажарилади.
Тошкент тиббиёт академиясининг хорижний етакчи тиббиёт масканларига бу каби ташрифлари ҳамкорлик учун истиқболли йўналишларни белгилаш учун ҳизмат қилади, келажакдаги ўзаро лойиҳа
ва дастурлар учун пойдевор бўлади ҳамда буларнинг барчаси тиббиёт фан таълими соҳасида халқаро алоқаларни ривожланириш учун асос бўлади
ТТА Халқаро алоқалар бўлими