Коре Университети (Корея Республикаси) ва Тошкент тиббиёт академиясининг ўзаро ҳамкорлиги асосида “Тошкент тиббиёт академиясида Соғлиқни сақлаш соҳасида таълимни яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, Коре Университети Тиббиёт марказининг Президенти ҳамда бошқарма раиси, тиббиёт муаммолари бўйича вице-президенти профессор Ли Ки Хёнг бошчилигида 2018 йилнинг 6-10 июнь кунлари Коре Университетининг делигацияси ташриф буюрди.
Маълумот учун: Коре Университети – Корея Республикасининг етакчи таълим муассасасидир. Кореянинг энг яхши университетлари учлиги таркибига кирган. Университетда гуманитар ва табиий-илмий фанлардан таълим берилади.
Ҳозирги кунда университетда 25 000 дан зиёд талабалар таҳсил олмоқда. Университетнинг ўқитувчилик таркиби 1400 кишидан иборат. Университетнинг энг кучли йўналишлардан бири – соғлиқни сақлаш ва тиббиётдир.
Университет клиникаси бўлмиш ва тиббиёт кадрларини тайёрлашда асос бўлиб ҳисобланувчи Коре Университетининг Тиббиёт маркази Сеул шаҳридаги энг яхши тиббиёт муассасаларидан биридир.
Делигациянинг ташрифи Тошкент тиббиёт академияси асосида ташкил этилган ва Симпозиумда иштирок этиш ҳамда лойиҳа доирасида жиҳозланган, икки томон ҳамкорлигининг келажакдаги йўналишларига бағишланган Ўзароҳамкорлик тадқиқот марказининг тантанали очилиш маросимидан бошланди. Маросимда ТТАнинг раҳбарияти ва профессор-ўқитувчиларидан ташқари Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш, Олий ва Ўрта-махсус таълими вазир ўринбосарлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари ҳамда бошқа тиббий муассасалар ходимлари қатнашдилар.
Клиник йўналиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ва Коре Университетининг Тиббий маркази ўртасида ТТА ходимларини амалий ўқитишда ҳамда малакасини оширишда ўзаро ҳамкорлик тадбирларини амалга ошириш учун асос ҳисобланган Ҳамкорлик Битими имзоланди.
Сўнг, ташриф программасига мос ҳолда Коре Университети делигациясига ТТА Клиникалари ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия тиббий марказига ташрифлар ташкиллаштирилди. Ташриф давомида Жанубий Корея мутахассислари ушбу муассасалар фаолияти билан танишдилар ва таълим соҳасига ва клиник йўналишларга хос ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
Шу билан бирга Коре Университети делигацияси Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалига ташриф буюрди. У ерда Филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашув ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Раҳбарияти томонидан Ўзбекистон ва Корея Республикаси орасида ҳамкорликни янги даражага кўтариш ҳамда аҳолининг саломатлигига алоҳида эътибори эвазига ушбу юқори даражадаги ҳамкорлик тадбирдларини ўтказиш имконияти яратилди.
Ташрифни ташкиллаштириш ва ушбу тадбирларни ўтказиш Корея Республикасида тиббий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожланишига ва такомиллашишига ҳамда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишда стратегик режаларни аниқлаштиришга, таълим, стажировка ва малака оширишнинг муҳим муаммоларини ечишга олиб келди.
Ўқув жараёнига халқаро таълим стантартига асосланган юқори педагогик технологияларни, ўқув дастур ва ўқув-методик материалларни кенг тадбиқ этишнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ташриф тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича мақсадга эришиш йўлида яна бир амалий қадам бўлди.
Ташриф якунларига кўра, Коре Университети делигацияси тадбирларга тайёргарлиги юқори даражада эканлигини билдирди ва ТТА билан ҳар томонлама чуқур ҳамкорликка тайёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтди
Бундай ҳалқаро ҳамкорлик даражасидаги тиббий тадбирларни ўтказиш
тиббий мутахассислар орасида ҳамкорликни мустахкамланишига ва юртимизнинг тиббий таълим ва илм соҳасидаги замон талабига жавоб берувчи халқаро тажриба ва амалиётни муваффақиятли тадбиқ этишга олиб келади.
ТТА Ҳалқаро бўлими