Етакчи хорижий мутахасисларни Тошкент тиббиет академиясинининг ўқув жараёнига жалб қилиш дастурига асосан 2018 йилнинг 27 августида Туркиянинг «LIV Hospital» клиникаси торакал хирургия бўлимининг етакчи мутахассиси, профессор Желалиттин Кожатуркнинг ташрифи амалга оширилди.
Маълумот учун Профессор Желалеттин Кожатурк 1989 йил Туркиянинг Тракая университетини тиббиет факультетини тамомлади, хамда Стамбул шахрининг Йедикул номли кўкрак қафаси жаррохлиги Илмий текшириш марказида торакал хирургия бўйича ихтиссослик ўтди. Кейинчалик Туркиянинг турли хил етакчи тиббиёт муассасаларида ўз билим ва малакасини оширди. 2015 йилдан 2018 йилгача Йедикул номли кўкрак қафаси жаррохлиги Илмий текшириш марказида раҳбарлик қилди. Хозирги кунда ўқув хамда амалий фаолият билан шуғулланмоқда.
Маъруза Тошкент тиббиёт академияси раҳбариятининг таклифи билан уюштирилиб, унда ТТА ва ТТАнинг Термез филиали (online) профессор –ўқитувчилари иштирок этишди.
Маълумот учун: «LIV Hospital» клиникаси кўп тармоқли етакчи тиббиет марказларидан бири бўлиб, у 2013 йилда ташкил топган. Клиника Стамбул ва Анкара шахарларида жойлашган бўлиб замонавий тиббий анжомлар билан жихозлангандир.
Маъруза: «Кўкрак қафаси касалликлари хамда ўпка ракининиг даволашда янгича усул»ларга бағишланди.
Учрашув доирасида ушбу мавзуга оид долзарб масалалар хамда клиник амалиёт учраб турадиган холатлар мухокама қилинди. Маъруза қатнашчиларида мавзуга оид етарлича саволлар уйғонди. Маъруза якунида барча тингловчилар ўз савлларига аниқ ва лўнда жавоб олдилар.
Маъруза тингловчилари кўкрак қафаси касалликларини даволашнинг замонавий, илмий асосланган усуллари хамда хориж амалиёти билан яқиндан танишишга ва тажриба алмашишга муяссар бўлдилар.
Бундай маърузалар чет-эллик хамкор такшилотларнинг тажрибасини хисобга олган холда тиббий таълимни ривожланишига хамда тегишли мутахассисликларни ўқув жараенини услубий жихатдан ташкил этишга ёрдам беради.
ТТА халқаро алоқалар бўлими.