ТТА ИЛМИЙ КЕНГАШИДА РЕКТОР ТОМОНИДАН 2017-2018 ЎҚУВ ЙИЛИ ЯКУНЛАРИ ҲАМДА АКАДЕМИЯ ЖАМОАСИНИНГ ЯНГИ 2018-2019 ЎҚУВ ЙИЛИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ ҲАҚИДА МАЪРУЗА ҚИЛИНДИ

2018 йил 27 август куни Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгашининг янги 2018-2019 ўқув йилидаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ТТА Ректори “Тошкент тиббиёт академиясининг 2017-2018 ўқув йили якунлари, академия жамоасининг янги ўқув йилидаги вазифалари” мавзусидаги маърузасида 2017-2018 ўқув йилида бажарилган ишлар ва эришилган ютуқлар юзасидан ҳисобот берди. Хусусан, ректорат ходимларининг таркибий ўзгаришлари, янги ташкил этилган кафедралар, янги ташкил этилган лавозимлар, илғор хорижий тажриба ҳамда соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжларидан келиб чиққан холда қайта кўриб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг нашр қилиш учун махсус рухсатномаси олинган янги адабиётлар, Президентимизнинг ташаббуслари билан очилган 2018 йил 1 феврал куни ТТА Термиз филиалининг ишга тушганлиги ва бу борада қилинган ишлар, ТТА вакилларининг узоқ хорижга хизмат сафарлари (жами 248 нафар), ТТАга хорижий мутахассисларнинг ташрифи (жами 197 нафар), хорижий ОТМ билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар (жами 41 та), маънавий – маърифий йўналишда турли мавзулардаги ташкил этилган тадбирлар (жами 1376), 2017-2018 ўқув йилида ҳимоя қилинган докторлик диссертациялар, ТТА моддий-техник базаси ва бошқа масалалар юзасидан батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, янги 2018-2019 ўқув йилида Тошкент тиббиёт академиясининг нуфузини ошириш ҳамда ОТМлар ўртасидаги рейтингини янада яхшилаш юзасидан ТТА жамоасига бир қанча топшириқлар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan