“АТРОФ МУҲИТ ВА ИНСОН САЛОМАТЛИГИ” МАГИСТРАТУРА ЙЎНАЛИШИГА ҲУЖЖАТЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ 10 СЕНТЯБРГАЧА ДАВОМ ЭТМОҚДА

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ВА КОРЕЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРИ АСОСИДА ТАШКИЛЛАШТИРИЛГАН 5А510302 “АТРОФ МУҲИТ ВА ИНСОН САЛОМАТЛИГИ” МАГИСТРАТУРА ЙЎНАЛИШИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелидаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар этиб: ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш ва бошқа вазифалар белгиланган.
Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети ўртасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Экология ва инсон саломатлиги” халқаро илмий гранти ҳамда шу грант доирасида МЕМОРАНДУМ имзоланиши академияда ушбу вазифаларни бажаришда амалга оширилаётган ишларнинг бири сифатида эътироф этиш мумкин.
МЕМОРАНДУМ асосида Корея Республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳамкорлигида ТТАда “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси ташкиллаштирилди, ҳамда 2017-2018 ўқув йилидан 5А510302 “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланди.
Экологик ва атроф муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш бўйича олий малакали мутахассисларни тайёрлаш, ҳамда инсон организмига таъсир этувчи атроф муҳит омилларини ўрганиш, уларнинг зарарли таъсирини камайтириш ва касалликлар профилактикаси йўналишларидаги илмий ишлар атроф муҳит гигиенаси кафедраси, ҳамда гигиеник йўналишдаги кафедралар ҳамда Корея Университетининг профилактик тиббиёт факультети кафедралари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
“Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналиши бўйича мутахассисларнинг асосий вазифаси ташқи муҳит нохуш омилларни аниқлаш ва уларнинг инсон организмига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган профилактик ва соғломлаштирувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
5А510302 “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналиши бўйича магистрларни тайёрлаш ҳорижий тажрибага асосланиб тузилган ўқув дастури бўйича олиб борилади ҳамда халқаро даражадаги мутахассисларини тайёрлаш имконини беради. Шунингдек, битирувчилар ҳорижий университетлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларни олиб бориши ва Корея Университетида ўқишни давом эттиришлари мумкин.

5А510302 – “АТРОФ МУҲИТ ВА ИНСОН САЛОМАТЛИГИ” ЙЎНАЛИШИ ИМТИЁЗЛАРИ:
• “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислиги бўйича магистрларга таҳсил беришдан мақсад атроф муҳит гигиенаси соҳасида халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлашдан иборат.
• ўқув жараёнига корея университетининг етакчи профессорлари жалб этилган ҳамда бепул инглиз тили дасрлари ташкил этилган.
• магистратуранинг ўқув дастури асосида корея университетида қисқа муддатли таълим олиш режалаштирилган.
• таълим тта ва корея университети қўшма таълим дастури асосида олиб борилади ва икки томонлама тан олинадиган диплом олиш имкони мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 2018 йил 13 августидаги мажлисининг 5-сон баёнига асосан 2018-2019 ўқув йилига 5А510302 – “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналишига қўшимча тўлов –контракт асосида ўқиш учун 6 ўрин ажратилди.
Мазкур баён билан тасдиқланган квоталар бўйича:
• абитуриентлардан ҳужжатларни 10 сентябргача қабул қилиниши;
• ОТМ томонидан кириш имтиҳонларини 15-20 сентабрь кунлари ўтказилиши;
• тўлов –контракт асосида хорижий ОТМ билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг 1 октябридан бошланиши белгиланган.
Бакалавриатура битирувчиларини экология ва атроф муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш ҳамда инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрловчи “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналишда таълим олишга таклиф этамиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan