ТАЛАБАЛАР АЛМАШУВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Миллий матбуот марказида журналистлар учун ташкил этилган брифингда ОАВ ходимлари Кўксарой қароргоҳида бўлаётган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг расмий кутиб олиш маросимини кузатиб борди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳром Сотиболдиев расмий ташриф аҳамияти хусусида маълумот берди.

Унда асосий эътибор мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалаларига қаратилди. Жумладан, мамлакатимизда энергетика, машинасозлик, фармацевтика, туризм, тоғ-кон саноати, озиқ-овқат ва енгил саноати каби соҳалар янада ривожлантирилади.

Ўзбекистон билан Беларусь ўртасида олий ўқув юрти талабалар алмашувини йўлга қўйиш, ушбу давлатнинг мамлакатимизда етакчи олий ўқув юртларининг филиалларини очиш тўғрисида атрофлича ахборот берилди.

Журналистлар Ўзбекистон билан Беларусь ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг келгусидаги истиқболлари хусусида берган саволларига жавоб олди.

Манба: ЎзА

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan