Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли мамлакатлари қаторида

Инсон хатти-ҳаракатларининг 70 фоизи ҳис-туйғуларга асосланган бўлишини биласизми? Ишсизлик, ЯИМ кўрсаткичларини баҳолаш соғлом жамиятнинг баъзи жиҳатларини аниқлашга ёрдам берса, мамлакат аҳолисининг эмоционал ҳолатига доир маълумотлар деярли йўқ. Gallup аҳолининг ижобий ва салбий ҳис-туйғуларига кўра, мамлакатларнинг бахтлилик рейтингини тақдим этди (https://news.gallup.com/reports/212648/gallup-global-emotions-report-2017.aspx).
Gallup Global Emotions рейтингига кўра, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон аҳолиси дунёнинг энг кам салбий ҳиссиётларни бошдан кечирувчи, яъни энг бахтли мамлакатлари топ-20 рўйхатидан ўрин олди.
Салбий ҳиссиётларнинг камлиги бўйича биринчи ўринда Қирғизистон ва Тайвань келган. Иккинчи ўринда – Қозоғистон, учинчи – Эстония, тўртинчи поғонада – Ўзбекистон ва Озарбойжон.
Улардан кейинги ўринларда Россия, Польша, Мўғулистон, Швеция, Янги Зеландия, Нидерландия, Маврикия, Болгария ва Беларусь номлари қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, тадқиқот жаҳоннинг 142 мамлакати аҳолиси ўртасида ўтказилган.

Манба: kun.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan