БУЮК КИШИЛАРНИНГ ЯХШИ ЎҚИТУВЧИ БЎЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН ДОНО СЎЗЛАРИ

“Мен ҳеч қачон ўз ўқувчиларимни ўқитмайман, бор-йўғи улар ўқиб-ўрганиши учун шароитни таъминлашга ҳаракат қиламан”.
Альберт Эйнштейн, физик-назариячи, Нобель мукофоти лауреати
Ўқитувчи ўқувчининг барча қизиқишларини, ундаги салоҳиятни кўра билиши ва ривожланиши учун бор кучини бериши лозим. Буни шундай бажариш керакки, бола ўқишни исташи ва буни эплай олиши лозим.

“Замонавий педагогнинг вазифаси – жунглини тозалаш эмас, чўлга сув келтиришдир”.
Клайв Стейплз Льюис, британиялик ёзувчи, шоир ва олим
Ўқитувчи сезгир бўлиши керак ва ҳар бир боланинг ўзига хослигини тушуниши, унга ўзгача ёндашув излаши лозим. Унинг вазифаси – билим билан тўлдириш, бироқ ўз ўқувчиларини индивидуалликдан маҳрум қилмаслик ва шахсий фикрга эга бўлишни ман қилмаслиги керак.

“Биз билим болани қувиб юришини эмас, бола билим ортидан югураётганини кўришни истаймиз”.
Жорж Бернард Шоу, драматург, файласуф, Нобель мукофоти совриндори
Дарсни қизиқарли ўтиш – санъат. Бироқ педагог буни бажара олишга мажбур. Одамни қизиқтирмай туриб бирор нарсага ўргатиш мушкул. Ўқитувчи зиммасида мураккаб вазифа бор: билимни мияга чексиз оқим сифатида қуйиш эмас,билимга интилиш ҳиссини уйғотиш.

“Мен ҳеч кимга ҳеч нарса ўргата олмайман, бор-йўғи уларни ўйлашга мажбур қила оламан”.
Суқрот, қадимги грек файласуфи
Болани ёдлашга мажбур қилиш ўрнига унга тушунишда ёрдам бериш керак. Фанга онгли равишда ёндашув ёдлашдан самаралироқ: бола ўйлайди, муаммони тушунади, англайди ва билимни амалиётда қўллайди.

“Болалар нимани ўргатмоқчи эканингизни эслаб қолишмайди. Улар сизнинг кимлигингизни ёдда сақлайдилар”.
Жим Хенсон, америкалик қўғирчоқ театри актёри, режиссёр ва сценарийнавис. “Маппет-Шоу” афсонавий теледастур асосчиси.
Қизиқарли ўқитувчи –“чуқур” инсон, тақлид қилиш учун намуна. У болада ҳурмат ҳиссини уйғотиши керак, ўз соҳасида ўқувчи учун ҳурматли шахсга айланиши лозим. Ана ўшанда ўқувчи билимга ҳавога интилгандек ҳаракат қилади. Машғулотларда эшитган ҳамма нарсани ўзига сингдиради.

“Ўртача ўқувчи ҳикоя қилади. Яхши ўқитувчи тушунтиради. Аъло даражадаги ўқитувчи илҳом беради”.
Уильям Артур Уорд, америкалик ёзувчи
“Ўқитувчи бўлиш бу – тақдир”,- деб бежиз айтишмайди. Агар ўз ишинг билан “ёнмасанг”, бирор кишига илҳом бериш мушкул.

“Бирор кишига бирор нарсани ўргата олмайсиз, унга буни ўзида топишга ёрдам бера оласиз, холос”.
Галилео Галилей, физик, астроном, файласуф
Ўқитувчи нафақат ўз фанини билиши, балки болаларни тушуниши ва ҳар бирига ўзгача ёндашув топа билиши лозим. Фақат шу йўл билан болани қизиқтириш, салоҳиятини кўрсатиш ва унинг истеъдодини кашф этиш мумкин.

“Болани ўқитишдан мақсад – ўқитувчисиз ривожланишни давом эттириш имкониятини бериш”.
Элберт Хаббарт, америкалик ёзувчи, файласуф, рассом
Агар ўқувчилар етук натижани педагоги ёнидагина намойиш этса, нимадир нотўғри. Болалар мустақил ривожланишни ўрганиши, билимни нафақат машғулотлар вақтида, балки ўқишдан бўш вақтда ҳам сингдира олиши, яна уни амалиётда ҳам қўллаши лозим. Бу фақат мактаб дастуригагина тегишли эмас.

“Буюк ўқитувчи билан ўтказилган бир кун минг кун давомидаги машаққатли дарслардан яхшироқ”.
Япон донишмандлиги
Бугун мустақил ўрганиш имконияти бор. Бундан албатта фойдаланиш керак. Бироқ баъзида ёрдам керак бўлади. Ойлаб ва йиллаб фанни ўрганиш, бироқ муваффақиятга эриша олмаслик мумкин. Кейин эса бир инсонни учратасиз, у эса сизга саноқли кунлар давомида барини тушунтириб, пазлнинг етмаётган элементини топишда ёрдам беради.

“Билимларингиз билан ўртоқлашинг. Бу умрбоқийлик сари йўл”.
Далай-Лама XIV, тибет буддистларининг маънавий етакчиси, Нобель мукофоти совриндори
Севимли устозларни умр бўйи ёдда тутишади. Мактаб ёки университетни битиргандан кейин беш, 10 ва ҳатто 30 йил ўтгач ҳам. Улар берган билимлар, нутқ, ҳатто соч турмаги ва атирлари ҳидини ҳам. Собиқ ўқувчилар қайтадилар ва уларга ишонганлари учун ўз фарзандларини ҳам етаклаб келишади. Ўқитувчилар меҳнати кўпинча муносиб баҳоланмайди, бироқ улар буюк иш билан шуғулланаётганларини билишлари лозим.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan