2018 йил 17 сентябр куни бўлиб ўтган навбатдаги Ректорат Кенгашида ТТА ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ф.Азизова ТТА кафедраларида ўқув жараёни ташкил этилганлик ҳолати бўйича хисобот берди.
“Академия кафедраларида ўқув жараёнини ташкил этиш, ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати” мавзусидаги маърузада янги 2018/2019 ўқув йилига тайёргарлик бўйича ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар, янги 2018/2019 ўқув йилига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар, ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати, ўқув адабиётлари билан таъминланмаган фанлар, 1-курс фанлари бўйича чоп этишга рухсат олинган ўқув адабиётлари рўйхати, педагогик таъминот ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтилди ҳамда ТТА жамоасининг олдида турган вазифалари бўйича таклифлар билдирилди.