ТТА ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БЎЛИМ БОШЛИҒИ КАФЕДРАЛАРДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ХИСОБОТ БЕРДИ

2018 йил 17 сентябр куни бўлиб ўтган навбатдаги Ректорат Кенгашида ТТА ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ф.Азизова ТТА кафедраларида ўқув жараёни ташкил этилганлик ҳолати бўйича хисобот берди.
“Академия кафедраларида ўқув жараёнини ташкил этиш, ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати” мавзусидаги маърузада янги 2018/2019 ўқув йилига тайёргарлик бўйича ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар, янги 2018/2019 ўқув йилига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар, ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати, ўқув адабиётлари билан таъминланмаган фанлар, 1-курс фанлари бўйича чоп этишга рухсат олинган ўқув адабиётлари рўйхати, педагогик таъминот ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтилди ҳамда ТТА жамоасининг олдида турган вазифалари бўйича таклифлар билдирилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan