Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамкорлигида “Инсон ва саломатлик” республика конгресси бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида ташкил этилган семинарларда кардиология, неврология, педиатрия, пульмонология бўйича илмий жамиятларнинг янги клиник тавсиялари кўриб чиқилиб, иштирокчилар клиник тиббиёт соҳасидаги сўнгги ютуқлар билан таништирилди. Шунингдек, маҳаллий ва хорижлик мутахассислар кардиология, антибиотикотерапия, неврология, акушерлик ва гинекология, педиатрия, эндокринология, айниқса, мураккаб касалликларни комплекс даволашда дори воситаларини қўллаш бўйича тажриба алмашдилар.
Манба: ЎзА