ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА КИЙИНИШ ОДОБИГА РИОЯ ЭТИЛАДИ

Тартибли инсон кийинишдан ҳам маълум бўлади. Кийимнинг тоза, ихчам бўлиши, ўзингизга лойиқ ва ярашадиган кийим кийиш ҳар бир кишининг кўрки, зийнатидир. Сир эмаски, бугунги кунда мамлакатимизда таълим, тиббиёт, халқ хўжалиги, спорт, қишлоқ хўжалиги, қўйингки, барча соҳаларда ишчи-ходимлар, ўқувчи-талабаларнинг кийиниш маданиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларга қатъий кўрсатма билан махсус кийим-кечаклар кийиш белгилаб қўйилган. Кийиниш маданияти – инсоннинг ташқи кўриниши, маънавий дунёси, эстетикаси, ахлоқий сифатлари ва салоҳиятини очиб беради. Кийиниш маданиятига бўлган қараш инсоннинг гўзаллик, нафосат, одоб борасидаги кўз қарашларини ифода этадиган омил ҳамдир.
Тошкент тиббиёт академиясида ҳам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш, жамоа аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, кийиниш маданияти, муомала маданити, одоб-ахлоқ қоидаларига оид услубий тавсиялар”га, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муасассалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида”ги буйруғига, “Тошкент тиббиёт академиясининг одоб-ахлоқ қоидалари”га ва бошқа ҳуқуқий-норматив хужжатларга асосан кийиниш одобига ходим ва талабалар томонидан тўлиқ риоя этилади.

ОЎМТВ. 4-ИЛОВА.

ССВ 34 СОН БУЙРУҒИ

ТТА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan