Ўзбекистонда «Йил талабаси» танлови жорий этилади

Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, «Маънавият ва маърифат» маркази таркибида Талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш маскани ташкил этилди.
Қарор билан Марказ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ушбу дастурга кўра, «Йил талабаси» танловини жорий этиш ва уни ҳар йили ўтказиб бориш белгиланди.
Шунингдек, ҳар бир таълим муассасасида нотиқлик маҳоратига эга бўлган талаба (ёки ўқувчи)лардан иборат «Ёш тарғиботчилар клуби» ҳамда «IQ-Шоу» телетанлови ташкил этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan