“Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши”мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.
Жорий йилнинг 2 октябр куни Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари ўртасида ”Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” шиори остида давра сухбати бўлиб ўтди. Учрашувда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, Олмазор тумани 2-сонли ички ишлар бошқармаси Жийдали маҳалласи Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори Р.С.Қосимов, Тиббий профилактика факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.А. Раззоқов, Даволаш факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.И.Хатамов ва даволаш факултетининг 100 нафар талабалари иштирок этдилар.Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, уларни турли экстремистик оқимларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари А.А.Раззоқовлар маъруза қилди. Бугунги кунда ён атрофимизда экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, «оммавий маданият», дин ва виждон эркинлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Ҳозирги кунда айрим ёшларимиз орасида билиб билмай ўзга ғоялар таъсирига тушиб қолмоқда. Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ватанга садоқат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиши, одамийлик руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг энг олий мақсадимиздир!!!
Давра суҳбати диолог сифатида бўлиб ўтди, унда талабалар ўзларининг фикр ва мулохозалари билан фаол қартнашди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият
ва маърифат бўлими