ОТМ профессор-ўқитувчилари учун янги қоидалар тасдиқланди

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу ҳужжат билан Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидалари тасдиқланди.
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий (якка), семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилди.
Бунда, маъруза машғулотлари илмий унвон ва илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилиши лозим.
Борди-ю, маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда ёки профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда олий таълим муассасаси Кенгашининг қарорига асосан камида 3 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган, бироқ илмий унвон ва илмий даражаси бўлмаган ўқитувчиларга бир ўқув йилида 250 соатгача ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга рухсат берилади.

БУЙРУҚНИНГ ТЎЛИҚ МАТНИ БИЛАН ҚУЙИДАГИ ХАВОЛА ОРҚАЛИ ТАНИШИШИНГИЗ МУМКИН

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАРКИБИНИНГ ЎҚУВ ЮКЛАМАСИ ҲАМДА ЎҚУВ-УСЛУБИЙ, ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА “УСТОЗ-ШОГИРТ” ИШЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҚОИДАЛАРИ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan