Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат билан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг базавий миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилиниши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, Ўзбекисгон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Респyбликаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 74 фоизи – Ўзбекистон Респyбликаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ҳамда 2б фоизи – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига.
Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

ҚАРОРНИНГ ТЎЛИҚ МАТНИ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan