ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ТАЪЛИМ ФОРУМИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон ва Россиянинг қатор етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан илк маротаба Ўзбекистон-Россия таълим форуми ўтказилмоқда.

Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтаётган форумнинг биринчи қисми ялпи мажлис шаклида ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Россия ректорлар уюшмаси президенти, Ломоносов номидаги Россия давлат университети ректори Виктор Антонович Садовничийлар очиб беришди.

Форумнинг кейинги қисмида эса, икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри мулоқотда муҳокама қилиш мақсадида алоҳида шўъбаларга бўлинишди.

Халқаро анжуманда Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш, факультет ва кафедралар филиалларини ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича 150га яқин шартномалар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Манба: Edu.uz rasmiy kanali

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan