Тиббий профилактика факултети Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси доцентлари Г.Ф. Шерқўзиева ва Н.Р. Самиговалар ташаббуси билан 2018 йил 19 октябрда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишлаб “Ичимлик суви ва саломатлик” мавзусида иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий интеграцион семинар ўтказилди.

 СЕМИНАР КУН ТАРТИБИ: 

  1. Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректор, профессор Ш.А. Боймуродовнинг кириш сўзи.
  2. “Ичимлик сувига кўйиладиган гигиеник талаблар” мавзусида тиббий профилактика факултети 5 курс талабаси М.Тожибоеванинг маърузаси.

Илмий раҳбар: Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси доценти Г.Ф. Шерқўзиева.

  1. “Ичимлик сувидан намуна олиш ва лаборатория таҳлилдан ўтказиш” мавзусида “Атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги” йўналиши бўйича 2 курс магистратура талабаси С.Турғуновнинг маърузаси.

Илмий раҳбар: Атроф муҳит гигиена кафедраси мудири, т.ф.д. Ф.И.Саломова.

  1. “Ичимлик сувини микробиологик текшириш усуллари” мавзусида “Микробиология ва бактериология” йўналиши бўйича 2 курс магистратура талабаси Б.Бекмуродовнинг маърузаси.

Илмий раҳбар: Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси доценти Н.Т.Ёдгорова.

  1. “Ичимлик суви орқали тарқалган юкумли касалликлар эпидемиологияси” мавзусида тиббий профилактика факултети 5 курс талабаси Г.Мустанованинг маърузаси.

Илмий раҳбар: Эпидемиология кафедраси мудири, т.ф.д. Г.С.Матназарова.

  1. “Ичимлик суви ва овқатланиш гигиенаси” мавзусида “Овқатланиш гигиенаси” йўналиши бўйича 1 курс магистратура талабаси Л.Малявскаянинг маърузаси.

Илмий раҳбар: Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси доценти, т.ф.д. Ф.Л.Азизова.

  1. “Ичимлик суви тайёрловчи водопровод станциялари ишчиларнинг меҳнат шароитларини гигиеник баҳолаш” мавзусида тиббий профилактика факултети 5 курс талабаси С.Ўтаевнинг маърузаси.

Илмий раҳбар: Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси доценти Н.Р.Самигова.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan