“ОИТСга қарши курашамиз”, “Биз – ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида расмлар танлови ва спорт мусобақалари ўтказилди.

Дунё бўйлаб ҳар йили 1 декабр санасида “Бутун жахон ОИТСга қарши кураш куни” нишонланиб келинади.  Ушбу кун соғлом ҳаёт тарзини илгари суриш борасидаги энг муҳим кунлардан бири бўлиб, Тошкент тиббиёт академиясида ОИТСга қарши кураш йўлидаги ютуқлар, жумладан бу касалликнинг жадаллашишини тўҳтатиб туриш ва олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга қаратилган анаънавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шу муносабат билан 29 декабр куни “Шифокор” спорт мажмуасида Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида анаънавий волейбол, стол тенниси, шахмат каби спорт турлари бўйича мусобақалар ва  “ОИТСга қарши курашамиз”, “Биз-ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида расмлар танлови ўтказилди.

Тадбирга Олмазор тумани хокими ўринбосари- Ёшлик шаҳарчаси хокими Қ.Р.Шоназаров, Олмазор туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари таклиф этилдилар.

Шунингдек тадбирда талабалар учун арзон  ва сифатли кўчма китоблар савдоси ташкил этилиб, талабалар ўзлари ёқтирган китоблари бўйича маълумотлар олдилар ва харид қилдилар.

Тадбирнинг ижодий кўргазма қисмида талабалар “Соғлом турмуш тарзи”,” ОИТС – давр муаммоси”, “Гиёҳвандлик-саломатлик кушандаси” мавзуларида  чизган кўргазмали расмлари билан иштирок этдилар. Танлов натижасига кўра Даволаш факультети талабаси М.Маликов, Тиббий профилактика факультети талабаси Ш.Сотволдиев, Тиббий педагогика факультети талабаси З.Ибрагимова, А.Шайманова  ва ОМХ факультети талабаси  Ш.Махановалар интелектуал ва  ғоявий кўргазма расмлари билан ғолиб деб топилдилар.

Тадбирни спорт беллашуви қисмида шахмат бўйича Даволаш факультети талабаларидан Ж.Абдусатторов, З.Фозилов, З.Қўчқорова, Тиббий профилактика факультети талабаларидан  Б.Алиқулов,  Н.Эргашев,  Магистратура босқичидан О.Сулаймонов  ва Тиббий педагогика факультети талабаларидан Б. Махмудовлар жуда яхши ўйин кўрсатиб совринли ўринларни қўлга киритдилар.

Мусобақа якунига кўра  Даволаш факультети талабалари 1-ўрин,  Магистратура босқичи талабалари  2-ўрин, Тиббий профилактика факультети талабалари фаҳрли  3- ўринларни эгалладилар.

Спортнинг стол тенниси мусобақаси ҳам қизиқарли баҳслар билан ўтиб, Магистратура босқичи талабаси С.Султонов ва Д.Таджибаева, Тиббий профилактика факультети талабаси Д.Сатторов ҳамда Даволаш факультети талабаси М.Ахмаджоновалар ғолибликни қўлга киритдилар.

Йигитлар ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақаси якунига кўра  Магистратура босқичи талабаси С.Султонов  1-ўрин, Тиббий профилактика факультети талабаси Д.Сатторов 2-ўрин ва Даволаш факультети талабаси С.Ахмедовалар 3- ўринни эгалладилар.

Қизлар ўртасида ўтказилган мусобақалар якуни бўйича эса Даволаш факультети талабалари М.Ахмаджонова 1-ўрин, Магистратура босқичи талабаси Д.Таджибаева  2-ўрин ва Тиббий профилактика факультети талабаси С.Мирзаевалар  3-ўринларни қўлга киритдилар.

Волейбол мусобақаси якунларига кўра  йигитлар ўртасида  Магистратура босқичи талабалари  1-ўрин, Тиббий профилактика факултети талабалари 2-ўрин,  Даволаш факультети талабалари 3-ўрин, қизлар ўртасидаги баҳсларда Даволаш факультети талабалари 1-ўрин, Тиббий профилактика факультети талабалари 2-ўрин ва Магистратура босқичи талабалари  3-ўринни эгалладилар.

Тадбирнинг якунловчи қисмида ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Ёшлар билан ишлаш,  маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan