ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИГА АКАДЕМИК ОНИШЕНКО ГЕННАДИЙ ГРИГОРЬЕВИЧ ТАШРИФ БУЮРДИ

Жорий йилнинг 3 декабр санасида Тошкент тиббиёт академиясига И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва Давлат университети Инсон саломатлиги ва атроф-муҳит экологияси кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, академик Онишенко Геннадий Григорьевич ташриф буюрди ва “Юқумли касалликлар билан курашиш: янги муаммолар ва янги имкониятлар” мавзусида ТТА профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларига маъруза қилди.

Академик Г.Г.Онишенко ўз маърузасида Россия Федерацияси ва бутун дунёда батамом тугатилган юқумли касалликлар – чинчечак, полиомиелит, қизамиқ юқумли касалликлари ҳамда яқин келажакда вирусли гепатит каби касалликларни тугатиш дастури ҳақида тўхталди. Шунингдек, маърузада биотерроризмда қўлланиладиган бир қатор ўта хавфли касалликлар қўзғатувчи биологик қуроллар, уларнинг хусусиятлари тўғрисида ахборот берди. Хусусан, кейинги пайтларда инсониятга хавф туғдираётган юқумли касаллик – Эбола иситмаси, ушбу касалликнинг эпидемик авж олиш холати ҳақида тўхталиб, – “Эбола иситмаси касаллиги сўнгги йилларда Нигерия, Сенегал, Мали, Испания, АҚШ, Буюк Британия каби давлатларга кириб келмоқда. Бу касалликни кенг тарқалиши оқибатида сўнгги йилларда 26 минг киши касалланган, шулардан 10 минг нафари вафот этган (870 нафар шифокорлар касалланган, шундан 499 нафари вафот этган).” – деб маълумот берди. Бундан ташқари, одамлар орасида янги пайдо бўладиган, илгарилари батамом тугатилган ва пайдо бўлиши хавфи бўлган инфекцион касалликлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan