“БИТИРУВЧИ – 2019” ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳар қандай соҳа истиқболи, хусусан, тиббиёт ривожи ҳам мазкур йўналишда тайёрланаётган кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Энг замонавий техникалар, сўнгги технологиялар тармоққа киритилсада, бинолар реконструкция қилиниб, мукаммал бошқарув тизими шакллантирилсада, кадрлар масаласида оқсаш бўлса, муваффақиятга эришилмайди.
Бугунги кунда тиббий кадрлар Тошкент тиббиёт академияси, ундан ташқари 6 та тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика илмий текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларида тайёрланмоқда.
Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб, жойлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар таъминоти ва салоҳияти етарли эмаслигини таъкидлаган. Хақиқатдан хам 2017 йилда 11856 та врач ўринлар вакант (бўш) бўлиб, ундан 8217 таси тор мутахассислар, 3642 та тиббиётни бирламчи бўғинида фаолият кўрсатаётган шифокорларга тўғри келган эди.
Президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг узоқни ўйлаб, тиббий таълимни комплекс ривожлантиришга қаратилган топшириқлари ижроси юзасидан ушбу вакант жойларини юқори билим, савияга эга кадрлар билан тўлдириш юзасидан қатор амалий чоралар ишлаб чиқилиб, тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчилари ва клиник ординаторларининг ҳудудлар кесимида манзилли шартнома асосида ишга юборилди, вакант ўринлар қискариб, кадрлар билан таъминлаш яхшиланмоқда. Бугунги кунда 2018 йил якунида мамлакатимизда вакант ўринлар сони қисқариб 5729 тагача камайди, шундан 4101 таси тор мутахассислар, 1648 нафари умумий амалиёт шифокорларига тўғри келади. Аммо вилоятлар кесимида бу кўрсаткич кўнгилдагидек эмас. Ҳозирги кунда Жиззах вилоятига 43% (235та), Сурхондарё вилоятида 31% (545та), Тошкент вилояти 12% (188та), Сирдарё вилоятида 20% (87та) УАШ штатлари вакантлигича қолмоқда.
Тошкент тиббиёт академияси 2018-2019 йил битирувчиларини ишга жойлаштириш учун Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда битирувчиларини ишга жойлаштиришга бағишланган “Битирувчи – 2019” форуми ўтказилди.

2019 йилда мамлакатимиз тиббиёт олий таълим муассасалари томонидан соғлиқни сақлаш тизимига 5000 ортиқ шифокорлар етказилиб берилади. Уларни 18,7%и, яъни 934 нафар врач Тошкент тиббиёт академиясини тамомлайди: 566 нафари бакалавр врачлар бўлиб тиббиётнинг бирламчи бўғинига юборилса, 240 нафари магистратурани, 128 нафари клиник ординатурани тамомлаб тор мутахассисликларга эга бўлишади.
Хар бир битирувчи ўз иш жойига эга бўлиши, қишки амалиёт манзилли утишини таъминлаш мақсадида бугун ўтказилаётган Форумда иш берувчилар сифатида барча вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ишчи гурухлари битирувчиларни ишга таклиф этиб, жойлашиши бўйича шартномалар расмийлаштиришди.
Тадбирнинг Тошкент тиббиёт академиясини 2019 йил битирувчиларини ишга жойлаштиришга бағишланган семинар йиғилиш қисмида битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талаблари, малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашда қуйилган амалий талаблардир. Битирувчиларни қишга амалиёт ўташлари, битирувчиларини ишга жойлашиши ва фаолият кўрсатишида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими каби масалалар тўғрисида мухокама этилди.
Соғлиқни сақлаш тизимида врач кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш истиқболи режаси асосида 2019 – 2020 ўқув йили натижасида УАШ врачлари билан Ресспубликамизни тиббиётнинг бирламчи бўғинини 100% таъминлашга эришилади.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan