ТТА КЛИНИК ФАРМАКОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДА МАХОРАТ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ТТА клиник фармакология кафедрасида 2018 йил 18 декабрда Москва соғлиқни сақлаш департаменти бош гастроэнтерологи, А.С. Логинов номли Москва клиник илмий маркази меъда ости бези, ўт йўллари ва хазм тракти юқори қисми патологияси бўлими бошлиғи профессор Д.С. Бордин иштирокида “Меъда ости безининг экзокрин етишмовчилиги ва жигар ноалькоголь ёғли гепатозини замонавий даволаш тамоиллари” мавзусида махорат дарси бўлиб ўтди.
Маҳорат дарсида клиник фармакология кафедраси ходимлари, 2-сон ички касалликлар кафедраси ходимлари, клиник ординаторлар, талабалар хамда ТТА 1-клиникаси ходимлари иштирок этишди.
Профессор Бордин Д.С. ташрифи давомида клиник фармакология кафедраси мудири профессор А.В. Якубов хамда кафедра ходимлари билан танишди. Кафедра мудири ғурматли мехмонни ТТА 1-клиникаси билан таништирди.
Махорат дарси доирасида профессор Д.С. Бордин меъда ости бези экзокрин етишмовчилиги ва жигар ноалькоголь ёғли гепатозини замонавий даволаш тамоиллари хақида батафсил маълумотлар берди.
Махорат дарсининг икинчи қисмида профессор томонидан гастроэнтерологик патологияси мавжуд беморларнинг кўриги ўтказилди. Шу билан бирга клиник амалиётдаги мураккаб холатлар мухокама қилинди.
Мастер класс давомида хорижий олимларнинг замонавий клиник тавсиялари ҳавола этилди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan