2018 йил 18 декабрь куни соат 8:30 да ОМҲ факультети 104 ва 105 гуруҳ талабалари иштирокида Ижтимоий фанлар кафедрасида «Коррупцияга қарши кураш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти» мавзусида очиқ маъруза бўлиб ўтди.
Маърузани Ижтимоий фанлар кафедрасининг ўқитувчиси Б.Ў. Рўзиев ўқиди.
Маърузада Коррупция, унинг давлат ва жамият тарараққиётига салбий таъсирлари, коррупцияга қарши курашда жаҳон тажрибаси ва мамлакатимизда амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳақида кенг маълумотлар берилди.
Маъруза давомида ўқитувчиси Б.Ў.Рўзиев томонидан янги педагогик технологиялардан “ақлий ҳужум”,” “мунозара” “нима учун” ва бошқа усуллар қўлланди. Очиқ маъруза қизиқарли ва мазмунли ўтди.