«Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда аёлнинг ўрни» мавзусида тадбир ўтказилди

2018 йил 21 декабрь куни Тошкент тиббиёт академиясининг лицей ҳудудидаги мажлислар залида ТТА ректорати, Хотин-қизлар қўмитаси, даволаш факультети ва академик лицей ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5325 – сонли фармони ижросини таъминлаш ва «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб – қувватлаш йил» ига бағишлаб «Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда аёлнинг ўрни» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати қўмита раиси ўринбосари, проф. Иминов О.К.  иштирок этдилар. Тадбир жараёнида қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланди:

  1. «Аёллар тадбиркорлиги-давлат иктисодий сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида» (маърузачи – проф. Иминов О.К.)
  2. «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб – қувватлаш йили»да ТТА Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти» (маърузачи-т.ф.д. Рахманова Л.К.).

Маърузалардан сўнг проф. Иминов О.К. талаба – ёшлар билан тиббиётда иқтисодий масалалар, фаол тадбиркорлик, оилавий бизнесни ташкил қилиш хусусида уларни қизиқтирган саволлар асосида қизикарли мунозаралар олиб борди. Тадбир жараёнида 2018 йилда «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» 1- Республика танловида «Шифокор аёлнинг энг яхши лойиҳаси» номинацияси бўйича ғолиб бўлган 3 нафар академиямиз олималари ҳам ташкилий қўмита томонидан муносиб тақдирландилар. Тадбир жонли мулоқот асосида таассуротларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan