ХАМКОРЛИК ДОИРАСИДА УМУМИЙ ВА БОЛАЛАР ХИРУРГИЯ КАФЕДРАСИ ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ 25-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА МАЪРИФИЙ СУХБАТ ТАДБИРИ УТКАЗДИ

Хамкорлик доирасида умумий ва болалар хирургия кафедраси ходимлари томонидан 2018 йил 25 декабрда Янгийўл тумани 25-умумтаълим мактабида “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида маърифий сухбат тадбири утказилди

Халқимиз «Ватан остонадан бошланади», дея бежиз айтмайди. Бинобарин, Ватанни ҳимоя қилиш – инсоннинг ўз остонаси, яъни уйи, оиласи, ота-боболарининг табаррук хоки ётган муқаддас тупроқни ҳимоя қилиш, деганидир. Шунинг учун ҳам Ватан ҳимоячиси деган ном шарафлидир. Аждодларимиз юрт тупроғини кўзларига тўтиё этганлар, қаерга борсалар ҳам Ватан ёди билан нафас олганлар. Ҳеч ким туғилган тупроғидан ташқарида бахт-саодатга эриша олмайди. Ҳар бир инсонинг туғилган юрти унинг учун дунёдаги энг гўзал ва муқаддас макондир. Ватанга меҳр-муҳаббати бўлмаган инсонни ота-онасига меҳри бор десалар, бунга сира ишониш қийин. Она юртга садоқатли бўлиш, аждодлар меросига қизиқисҳ, миллий маънавиятдан баҳрамандлик ўзига ишонш, келажак олдида масъуллик туйғуларини тарбиялайди. Юртимизнинг барча гўшаларида – корхона ва ташкилотларда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбирлар ўтказишнинг мазмун-моҳиятида Республикамиз Қуролли кучларининг салоҳияти, обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаёти ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик ишларига камарбаста бўлиш, Ватанга содиқ ва фидойи ёшларни тарбиялаш каби эзгу мақсадлар ётишини ўқувчи ёшларга айтиб ўтди.
Ёшларимиз онгига миллий ғояни шакллантириш бу борадаги маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш маросимларини тантанали ўтказишда ёшлар ҳам фаол иштирок этаётгани қувонарлидир. Ватанимиз, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш – бугунги кунда ҳар бир йигит-қизнинг орзу ва мақсадидир. Ёшлар Ватаннинг чинакам посбонлари. Биз навқирон авлод вакилларини баркамол, этук кишилар қилиб вояга этказсак, уларнинг ҳар бирида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, мамлакатимиз ҳам қудратли давлатга айланади. Халқ тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарварлик, садоқат, фидойилик туйғуларини ҳис этиб ясҳаётган ёсҳларимиз мустақил юртимизнинг келажагидир. Биз қўлга киритган бундай ютуқлар билан муқаддас юртимизда ясҳаётган, миллати, дини ва эътиқодидан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳақли равишда фахрланса арзишлигини таъкидлаб ўтди. Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ Табобати Академиясининг академиги Алижон Зохидий томонидан ёзилган “Нурлар ва тўлқинлар” ва “Фирдавс насимлари” номли китобларини ўқувчи ёшлар ўқишлари учун мактаб кутубхонасига тақдим этдилар.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan