ТАЪЛИМ ВА ФАН СОҲАСИДАГИ АЁЛЛАРНИНГ ЛИДЕРЛИК ҚОБИЛИЯТЛАРИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган раҳбар аёл кадрлар учун “Олий таълим соҳасидаги раҳбар аёлларнинг лидерлик қобилиятларини ривожлантириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Буюк Британиянинг олий таълимда бошқарув ва лидерлик масалалари билан шуғулланувчи Advance HE ташкилоти бош ижрочи директори Алисон Жонс ҳамда эксперт Джо Шафферлар иштирокида Бош илмий-методик марказда олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган раҳбар аёл кадрлар учун “Олий таълим соҳасидаги раҳбар аёлларнинг лидерлик қобилиятларини ривожлантириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Семинар-тренингнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси, Танзиля Норбаева, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узокбой Бегимкулов, Ўзбекистондаги Буюк Британия элчиси ўринбосари Дэвид Спайерс, Ўзбекистондаги Британия кенгаши директори Рейчел Айленд, Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиева, Ўзбекистондаги Британия кенгаши директори ўринбосари Жамиля Гулямова, шунингдек Эллен Пью, Алисон Жонс ва Джо Шафферлар (Буюк Британия) иштирок этиб, Ўзбекистонда ва халқаро миқёсда жамиятнинг барча соҳаларида, хусусан таълимда аёллар фаоллигини ошириш, бу борада яратилган имкониятлар, мавжуд тажрибалар ҳамда истиқболдаги вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.

Семинар-тренинг давомида олий таълимда лидерлик масалалари, таълим соҳасидаги аёлларда лидерлик кўникмаларини ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари, замонавий бошқарув моделлари бўйича Алисон Жонс ва Джо Шафферлар иштирокидаги маҳорат дарслари, интерактив муҳокамалар, шунингдек Буюк Британиялик мутахассислар билан он-лайн форумлар бўлиб ўтади.

Manba: Олий ва рта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan