Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш, мамлакатимизнинг бой туризм салоҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Tourist challenge (Туризм чорлови) лойиҳасини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловда мамлакатимиз таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабалардан иборат жамоалар иштирок этишлари мумкин.
Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар (таълим муассасаси номидан) танловнинг www.tourchallenge.uz веб сайти орқали рўйхатдан ўтадилар;
2. Сайёҳатга борган ҳудудга боргач, танловнинг масъул вакилидан тегишли атрибутни (таълим муассасасининг рақами ёки номи ёзилган байроқ) оладилар ва танлов учун махсус тайёрланган ҳаритага жойлаштирадилар;
3. Шундан сўнг, харита ёнида ва туризм объектларида ўз жамоаси билан суратга тушиб, оммавий ахборот воситалари, шунингдек ижтимоий тармоқлар (facebook, instagram, telegram ва бошқалар) орқали чорлов йўллайдилар ва ўз саёҳатларини кенг ёритадилар;
Иштирокчиларнинг саёҳатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:
– Саёҳатларни ташкил этиш даври (туризм мавсуми паст даврларга – январ, феврал, март устунлик берилади);
– Саёҳатларнинг умумий масофаси;
– Саёҳатлар маршрутларининг янгилиги ва ўзига ҳослиги (креативлиги);
– Саёҳатларнинг давомийлиги (кетма-кетлиги);
– Саёхатлар сони;
– Саёҳатчилар сони;
– Саёҳатларнинг ОАВда ёритилганлиги (сони ва ОАВ тури);
– Саёҳатларнинг ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиши (қанча фойдаланувчи кўрганлиги);
– Саёҳат даврида олинган фото сурат ва видео материалларнинг сифати.
Танлов ғолиблари олий таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари бўйича алоҳида аниқланади ва эълон қилинади.
Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланадилар:
1-ўринлар: Қўшни иккита мамлакатга 7 кунлик саёҳат учун 6 кишилик (саёҳатларни ташкил этишда энг фаол қатнашган ва кенг ёритган иштирокчилар) йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (100 дона)
2-ўринлар: Қўшни биттата мамлакатга 5 кунлик саёҳат учун 6 кишилик (саёҳатларни ташкил этишда энг фаол қатнашган ва кенг ёритган иштирокчилар) йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (50 дона)
3-ўринлар: Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрига 5 кунлик саёҳат учун 6 кишилик йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (50 дона) билан тақдирланади.
Батафсил маълумотларни www.tourchallenge.uz веб сайти ҳамда +998951933402 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Translate: Рус