Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг чет эллик ўринбосари бўлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида соҳага илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилади, дейилади Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 февралдаги қарорида.

Мазкур лавозимга соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади. Айни вақтда у бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси бўлади.

Вазир ўринбосари, «Ҳуқуқий ахборот»нинг ёзишича (https://t.me/huquqiyaxborot/4252), қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:

? халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;
соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;
? мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;
? давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;
? соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;
? «электрон соғлиқни сақлаш» тизимларини кенг жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг чет эллик ўринбосарига таржимон, ёрдамчи, хизмат автотранспорти ва турар жойи тақдим этилади, шунингдек, доимий яшаш мамлакатига бориб-қайтиш авиачипталари харажатлари ҳам қопланади. Вазир ўринбосарининг маоши ва юқорида санаб ўтилган харажатлар Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

«Газета.уз»нинг ёдга солишича (https://www.gazeta.uz/ru/2019/02/07/vice-minister/), 2017 йил ноябрида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси лавозими жорий этилган, унга Жанубий Корея касалхоналари уюшмаси вице-раиси, Чоннам миллий университети профессори Юн Тэк Рим тайинланган эди.

Манба: Daryo-live

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan