СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Қарори билан Донгвук Ли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
У соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлашга масъул этиб белгиланди.
Шу жумладан, унга халқаро стандартлар ва ЖССТ тавсиялари асосида соҳани комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, тизимни молиялаштириш ва ташкил этиш, мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини юртимизда қўллаш, инвестицияларни жалб этишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда “электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг татбиқ этиш каби вазифалар ҳам юклатилди.

Донгвук Ли айни пайтга қадар Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида демографик сиёсат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan