ТТА ТАЛАБАЛАРИ “ЁШ ҚОНУНШУНОСЛАР КЛУБИ” ГА АЪЗО БЎЛИШДИ

Ёшларни соғлиқни сақлаш сохасида амалга оширилаётган кенг ислохотларга жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари Институтида “Ёш қонунчилар клуби” ташкил этилган. Куни кеча Тошкент тиббиёт академиясининг 20 нафар иқтидорли талабалари декан муовини Н.Х.Абдурахмонова бошчилигида ушбу ИНСТИТУТГА ташриф буюришди. Ушбу ташрифдан асосий мақсад шуки, шу институтнинг 2018 йилдаги иш фаолияти билан танишиш, “Mening fikrim” веб-портали фаолияти, шунингдек ёшларни 2019 йилда қонун чиқарувчи жараёнга жалб қилиш бўйича харакатлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этишдир. ТТА нинг энг иқтидорли талабаларидан Анваров Дилмурод, Хусанов Воситхон, Валихужаев Тохирхужа, Абдусаломов Ғайрат, Раззоков Жахонгир, Собиров Акмалжон, Анваров Камрон, Иноятов Шохрух, Жўраев Элёр, Мардонов Хуршид, Қаршиева Шоҳиста, Зокирова Шахло, Илхомова Муборак, Саидова Лобар, Нормаматова Гулнора, Асомова Диёра, Жабакова Жулдиз, Нигмонова Рисолат, Нигматуллаева Ирода, Турсунхужаева Маликахон каби иқтидорли талабалар бевосита Соғлиқни сақлаш сохасида амалга оширилаётган кенг ислохотларда, Қонунчилик жараёнида фаол иштирок этишлари учун “Ёш қонуншунослар клуби” га аъзо бўлиб қайтишди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan