Тошкент тиббиёт академиясида хамкорлик алоқаларини спорт орқали самарадорлигини ошириш бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

2019 йил 12 феврал куни Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида мини футбол спорт тури бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Ушбу учрашувни ўтказишдан мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 17 сентябридаги “Таълим тизимида маънавий маърифий ишларни самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 736-сон қарорини таъминлаш, ёшларни спортга жалб қилиш орқали маънавий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишларини  яхшилаш ҳамда келгусида бўлиб ўтадиган мусобақаларга талабаларни тайёрлашда мини футбол техникаси ва тактикаси махоратини такомиллаштириб, хамкорлик алоқалар орқали малака алмашишдир. Мусобақа 9-6 хисоби билан якунланиб, унда Тошкент тиббиёт академияси талабалари ғалаба қозондилар. Келгусида мини футбол машғулотини ўтказиш бўйича икки томонлама келишиб олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan