Тошкент тиббиёт академиясида янги мутахассислик бўйича магистратурада кадрлар тайёрланади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида, кейинчалик бошқа тиббиёт олий таълим муассасаларида “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратурада кадрларни тайёрлашни босқичма-босқич ташкиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгилаб қўйилишича, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “Фтизиатрия” ва “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш фақат давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
иммунодиагностикани ўтказиш мақсадида 2019 йил 1 апрелга қадар
сил касаллигини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг асосланган контингентини аниқлайди;
2019 йил 1 майга қадар Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия
ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий марказларининг янгиланган ташкилий-штат тузилмаларини “Соғлиқни сақлаш” тармоғи бўйича кўзда тутилган йиллик бюджет маблағлари доирасида тасдиқлайди;
2019 йил 1 майга қадар республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини, пульмонолог хонасини жиҳозлаш стандартларини, мутахассисларнинг функционал вазифаларини белгилаган ҳолда пульмонология бўлимлари фаолиятини ташкиллаштиришни назарда тутувчи пульмонология йўналиши бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқлайди;
2019 йил 1 июнга қадар Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган шахсларда аниқланган латент силни ташхислаш ва даволаш тадбирларини ташкиллаштириш, шунингдек, ушбу тадбирларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда сифатли ташхислаш, силга қарши дори ва индивидуал ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тиббиёт олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари ва юкламаларини танқидий ўрганиш натижалари асосида тиббиёт олий таълим муассасаларининг “Фтизиатрия” кафедраларини “Фтизиатрия ва пульмонология” кафедраларига қайта ихтисослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Манба: kun.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan