ВАТАНПАРАРЛИК РУҲИДАГИ ДРАММА СПЕКТАКЛИ САҲНАЛАШТИРИЛДИ.

15 феврал  куни ТТА академик лицейида «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» ҳамда Ўзбекистонда театр ҳафталиги  кунлари тадбири доирасида ҳамкор ташкилот Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонлиги  Ҳарбий техник институти билан биргаликда  Сатира ва драма  Давлат театри актёрлари томонидан Махмудхўжа Бехбудий қаламига мансуб » Падаркуш» драмасининг спектакль намойиши саҳналаштирилди.

Спектаклда ўқувчи ёшларга, курсантларга билим олиш, илм эгаллаш, ёшликни қадрига етиш, беҳудага умрни зое кетказмаслик, вақтнинг қадри, соғлик, бойлик ва ота-онанинг қадрига етиш каби ғоялари   илгари сурилган.

Асар қаҳрамони Тошпўлат тимсоли орқали бугунги кун ёшларига билим олиш нақадар керакли эканлиги, илм туфайли тафаккур теранлигига эга бўлиш ғоялари сингдирилди.

Драма воқеалари ўтган асрнинг бошларида бўлиб ўтганига қарамай, мавзу ўз долзарблиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Саҳна асарининг драматик ечими бугунги куннинг оғриқли нуқталари ҳақида сўз юритади.

Саҳна асари академик лицейнинг  ўқувчи ёшларига ва Миллий гвардиямиз Ҳарбий техник институти курсантларига  маънавий озуқа бўла олди.

Академик лицей раҳбарияти ҳамда устоз ва ўқувчилари Сатира ва драма давлат театри ижодкорларига миннатдорлик билдирган ҳолда келгусида улардан янгидан-янги санъат дурдоналарини кутиб қоладилар.

ТТА Академик лицейи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan