ТТА 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси ҳодимларининг Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳридаги жанубий Қозоғистон медицина академиясига хизмат сафари

Тошкент тиббиёт академияси Ректорининг 2019 йил  9 февралдаги ХХС-020 сонли буйруғига кўра 2-сон факультет ва госпитал терапия  кафедраси ходимлари: кафедра мудири,т.ф.н., доцент: Жаббаров Озимбой  Отаханович, катта ўқитувчи: Қодирова Шоира Абдураҳмановна, катта ўқитувчи, т.ф.н.: Максудова Малика Хамдамжановна, ассистент: Султанов Нодир Назировичлар  2019 йил  12 -14 февраль кунлари Тошкент тиббиёт академияси ва Жанубий Қазахстан медицина академияси ўртасидаги икки томонлама  ҳамкорлик  меморандумига кўра  танишув доирасида  Қазахстан  Республикаси  Шымкент шаҳридаги Жанубий Қазахстан медицина академияси (ЖҚМА) га хизмат сафарига юборилди.

Кафедра ходимлари 2019 йилнинг 12 февраль куни Қазахстан Республикаси Шымкент шаҳрига етиб келишди. Шымкент шаҳри Жанубий Қазахстаннинг марказий ва етакчи шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Хизмат сафари ўз ичига қуйидаги  вазифалар бўйича тажриба алмашишни олганди:

  1. Жанубий Қазахстан медицина академияси  бўлимлари билан танишув;
  2. Жанубий Қазахстан медицина академиясининг  ҳамкорлик учун танланган кафедраси фаолияти билан  танишиш;
  3. “Терапевтик фанлар” йўналиши кафедрасининг ўқув, ўқув-услубий, илмий фаолияти билан танишиш ва ўзаро тажриба алмашиш;
  4. “Терапевтик фанлар” йўналиши кафедраси билан келгусида  ўқув-услубий ва илмий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш;
  5. ТТА кафедра ходимлари томонидан Жанубий Қазахстан медицина академияси “Терапевтик фанлар” йўналиши кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун маҳорат дарсини  ўтказиш.

Шу вазифаларни ҳал қилиш учун кафедра ходимлари хизмат сафари мобайнида қуйидагиларни амалга оширди:

Тошкент тиббиёт академияси кафедра ходимлари Жанубий Қазахстан медицина  академияси Ректорати ва бўлимлари    жойлашган асосий 1-бинога ташриф  буюришди.

Дастлаб “академиянинг стратегик ривожланиш ва  халқаро ҳамкорлик” бўлими бошлиғи, доцент Ахмедова Алма Абдукеримова билан учрашилиб, хизмат сафари мақсади  тушунтирилди.

Сўнгра кафедра ходимлари Жанубий Қазахстан медицина  академияси ректори, профессор Рысбеков М.М. томонидан қабул қилинди.

У киши томонидан академиянинг ўқув, ўқув-услубий, илмий, шунингдек, халқаро  ҳамкорлик бўйича қисқача маълумотлар  берилди ва академия ректори Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорлик фаолияти олиб борилишидан мамнунлигини қайд этди.

Жанубий Қазахстан медицина академиясида 5 та факультет бор, улар: ”фармация”, ”умумий медицина”, ”медицина коллежи”, ”интернатура ва битирувчиларни ишга жойлаштириш”, “узлуксиз касбий ривожлантириш” факультетлари.

Талабалар 5+2 йиллик дастури асосида билим олишади. Бакалавриатура ”умумий медицина” ихтисослиги даражаси бўйича 5 йил таълим олишади    ва  2 йиллик: “врач-терапевт”, ”врач-хирург”, “врач-педиатр”, “врач-акушер- гинеколог” ва  “умумий амалиёт шифокори” бўйича икки йиллик интернатурани ўтишади, шундан кейин  икки йиллик магистратурада ва 2-3 йиллик    ихтисослаштирилган: “резидентура (клиник ординатура) да таҳсил олишади.

2.Академиянинг “стратегик ривожланиш халқаро ҳамкорлик” бўлими бошлиғи, доцент Ахмедова А. А. эса  академиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган фаолияти ҳақидаги гапириб берди.

ЖКМАмия МҲД, жумладан, Россия Федерациясининг 7та , Қирғизистон Республикасининг 2 та,  Қазахстан Республикасининг 7 та, Ўзбекистоннинг  4та: Тошкент тиббиёт академияси, БухМИ, Тошкент Давлат стоматология  тиббиёт институти, Тошкент Фармацевтика Институтлари, шунингдек, Тожикистон, Озарбайжон давлатлари  тиббиёт институтлари, хорижий: Польша ( 2та),  Руминия,Чехия, Австрия, Италия,Туркия давлатлари тиббиёт Университетлари  билан ҳамкорлик асосида фаолият олиб бормоқда,  академия ходимлари ҳамкорлик  Меморандуми режасига кўра  юқоридаги тиббиёт  ўқув юртлари  профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликдаги  илмий-амалий анжуманларда иштирок этишмоқда,   талабалар, магистрлар,  резидентура талабалари билан ўқув ва амалиёт  кунларини ўтиши-стажировка   айирбошлашмоқда, жумладан, БухМИ  билан “умумий амалиёт шифокори” интерналари  “Педиатрияда тез тиббий ёрдам” цикли бўйича  стажировка билан айирбошлашади.  Ҳозирда академияда   хорижий 350 та ҳиндистонлик талаба таҳсил олишмоқда ва келгуси ўқув йилидан эса 400 та покистонлик талабаларнинг ўқиши режалаштирилган.

3.Академиянинг ўқув-услубий  марказида  ушбу марказ бошлиғи, доцент: Ибрагимова Айгул Гаффаровна кафедра ходимларини  ЖҚМА да юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнини режалаштириш, ташкил ва назорат қилиш ва ўқув-услубий ишларнинг ташкил этилиши билан, шунингдек, академияда    жорий этилган “кредит-модул” тизими билан таништирди. Унга кўра 1 кредитга 30 соат ажратилган,  бакалавр  ҳар бир семестр мобайнида 30 кредитни, йилига 60 кредитни,

5 йиллик  таҳсили мобайнида   умумий 300 кредитни йиғиши, ( жами: 9000 соат),  2 йиллик интернатура, магистратура ва резидентуранинг ҳар бири учун  эса  120 кредитни йиғиши лозимлигини ва  модул тизимининг асосий компонтлари,   курслар, фанлар ва цикллар бўйича ҳар бир семестр учун ажратилган кредит сонларини, баҳолаш тизимини  тушунтирди, жумладан  цикллар бўйича кредит-модул” тизими   таркиби (компонентлари) га тўхталди, яъни, умумий фанлар цикли, фундаментал фанлар цикли ва касбий фанлар циклларининг ҳар бири: мажбурий ва ихтиёрий компоненлардан таркиб топган, шунингдек, Ибрагимова А.Г. маърузалар, амалий машғулотлар, талабанинг мустақил ишига ажратилган соатлар, якуний назорат турлари  ҳақида ҳам  гапириб берди.

4.Куннинг иккинчи ярмида ТТА  кафедра ходимлари ЖҚМАнинг амалий кўникмаларни ўзлаштириш ва  назорат қиладиган махсус 2-бинода жойлашган “ Ўқув клиник- симуляцион бўлим”ига  ташриф буюришди. Бўлим бошлиғи, т.ф.д., профессор Абдраимова С.Е. Пирогов анатомия  столи билан таништирди.

Марказда врач-инструкторлар, услубчи, катта тажрибакор ва 1 та инженер ҳам фаолият кўрсатишади. Ушбу марказ талабалар, интернлар, резидентларнинг  ўқув жараёнида  ўрганаётган   амалий кўникмаларини  махсус фантомлар, муляжлар орқали ўзлаштириши, ривожлантириши, реал  клиник ҳолатларни моделлаштириш, клиник тафаккурни шакллантириш ва бунда умумий амалиёт шифокори бажариши лозим бўлган амалий кўникмалар кетма-кетлигини автоматизм даражасигача бажариш орқали малака талабларига жавоб беришликни назорат қилишни амалга оширади. Шунингдек, марказда малака ошириш факультети  тингловчилари ҳам ўз амалий кўникмаларини яна бир бор синовдан ўтказишади.  Ушбу марказда ТТАнинг  кафедра ходимлари  фундаментал фанларни  ўзлаштириш ва  умумий амалиёт шифокорлари ўзлаштириши лозим бўлган, алоҳида “терапия”,  “хирургия”, “акушерлик”,” гинекология”, ”педиатрия”,” умумий амалиёт шифокори”, “ҳамширалик иши”,”стоматология”  синфларидаги фантомлар, муляжлар, ЭКГ,УТТ, лапароскопия, «iStan», «BabySim», LapSim» каби виртуал симуляторлар билан танишишди.

Кафедра ходимларида айниқса “Пирогов анатомия  столи” ва лапароскопия  амалиёти учун керак бўладиган махсус кўникма яхши таассурот қолдирди.

5.Жанубий Қазахстан медицина академиясининг резидентура ва магистратура ( олий ўқув юритдан кейинги таълим) бўлими бошлиғи, доцент: Садиева Жанар Заманхановна  ТТА кафедра ходимларини   ушбу бўлимнинг фаолияти билан таништирди.

Магистратура: икки йиллик   “Медицина”, ”Жамоат саломатлигини сақлаш”, “Фармация” ва “ Ҳамширалик иши” бўйича бор.

Резидентура мутахассисликлари:  2-3 йиллик ихтисослаштирилган: “ педиатрия” , “юқумли касалликлар”,” нур ташхиси”, ”неврология, болалар неврологияси билан” ( 2йиллик), “кардиология,  болалар кардиологияси  билан”, ”акушерлик ва гинекология,  болалар гинекологияси  билан”, ”умумий хирургия” ( 3 йиллик) резидентура (клиник ординатура) йўналишлари бор.

Буларда  ўқиш тартиби, келгусида қаерларда  фаолият кўрсатишлари ҳақида батафсил маълумот берди ва келгусида Тошкент тиббиёт академияси билан Жанубий Қазахстан медицина  академияси резидентларини  алоҳида цикллар бўйича стажировка ўтиш учун алмашиш таклифини билдирди.

  1. ЖҚМАнинг “педагог кадрлар ва шифокорлар малакасини ошириш” факультети фаолияти ўрганилди.

Ушбу  факультет декани, доцент Қабулов К.А. факультет фаолияти билан, жумладан, ЖҚМАда педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг хусусиятларига, шифокорлар малака тоифасини белгилаш тартиби (миллий мустакил тест марказида тест имтихони ва ЖКМАнинг ўқув клиник стимуляцион марказида амалий кўникмаларни топшириш оркали) билан  ТТА кафедра ходимларини    таништирди.

  1. Жанубий Қазахстан медицина академиясининг илмий фаолияти билан танишиш мақсадида дастлаб  академиянинг кичик мажлислар залида  ЖҚМА марказий лаборатория бўлими бошлиғи , доцент Есиркепов Марлен Гафурович   билан учрашишди. Учрашувда Есиркепов М.Г ЖҚМАда марказий лаборатория бўлимида академия профессор-ўқитувчилари, магистрлари ва  иқтидорли талабалари томонидан  олиб борилаётган  илмий изланишлар, жумладан, 2 та йўналиш- химик-биологик ва  молекуляр генетика  йўналишлари лабораториялари фаолияти   ҳақида гапириб берди.

Сўнгра кафедра ходимлари ушбу лабораторияга ташриф буюришди ва бу ерда лаборатория фаолияти билан яқиндан танишишди ва ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан лаборатория илмий ходимлари билан ўзаро фикр-мулоҳазалар билан алмашишди.

8.Клиник фанлар ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида  кафедра ходимлари шу куни ЖҚМАнинг “терапевтик  фанлар” кафедрасига ташриф буюришди.

Кафедра мудири:т.ф.н., доцент: Асанова  Галия  Кутимбековна.

Терапевтик дисциплина кафедраси  жамоаси

Кафедра 1996 йили “госпитал терапия” кафедраси сифатида ташкил топган, 2009 йилда ЖКМАнинг “терапия-2”  кафедраси   “1-сон интернлар терапияси ва ” 2-сон интернлар терапияси ” кафедраларига бўлинган,

2013 йилда ”2-сон интернлар терапияси кафедраси “Терапевтик фанлар” кафедраси деб номланган.

Кафедранинг ўқув базалари 5 та:

  • Шымкент вилояти клиник касалхонаси
  • Шымкент вилояти кардиология диспансери
  • Шымкент вилояти эндокринология диспансери
  • Шымкент шаҳар силга қарши диспансери
  • «Медикер» хусусий клиникаси

Кафедра таркиби  21 та  профессор-ўқитувчилардан иборат:

улардан 1 та профессор, 7 та доцент, 1 та магистр профессори, 3 та медицина магистри ва 9 та ассистент фаолият кўрсатишади. Кафедрада 4 та тажрибакор ҳам мавжуд.

Ўқув ишлари: Кафедрада   бакалавр- интернатураси ( 6-7 курслар)  “жамоат саломатлиги”, ”ҳамширалик иши“,  врач-терапевт”, ”врач-хирург”, “врач- акушер-гинеколог” йўналиши бўйича талим олишади.

Резидентура: “кардиология”, ”неврология”, ”педиатрия” йўналиши бўйича таълим олишади.

Магистратура: ”Медицина” мутахассислиги йўналиши бўйича таълим олишади.

 Врачлар малакасини ошириш  факультети тингловчилари “Терапиянинг долзарб муаммолари”, ”Кардиологиянинг долзарб муаммолари”, ”Пульмонологиянинг  долзарб муаммолари”, ”Ревматологиянинг долзарб муаммолари”, ”Гастроэнтерологиянинг долзарб муаммолари”, ”Эндокринологиянинг долзарб муаммолари”, ”Ультратовуш ташхиси долзарб муаммолари” ва “Рентгенологиянинг долзарб муаммолари” цикллари бўйича ўз касбий малакаларни оширади.

Врач-терапевт” йўналиши интернатураси ўз ичига фтизиатрия, пульмонология, терапия (аллергология, кардиология, гастроэнтерология, ревматология, нефрология, эндокринология цикллари), нур ташхиси  каби фанлар  циклларини олган.

“Терапия” йўналиши резидентлари эса “кардиология” бўйича 3 йил, “терапия” бўйича 2 йил таҳсил олишади.

Услубий ишлари: кафедрада   интернлар, резидентлар, магистрантлар  учун  қуйидагилар: кардиология ва ревматология; Пульмонология, аллергология ва иммунология; Гастроэнтерология ва гематология; Эндокринология  ва нефрология; Ички касалликлар– 1, (кардиология, пульмонология ва аллергология, клиник электрокардиография, экстрагенитал патология, психиатрия ва наркология, инфекцион касалликлар, фтизиатрия, неврология, реанимация ва интенсив терапия); Ички касалликлар– 2 (гастроэнтерология, гематология, эндокринология, нефрология, коморбид ҳолатлар қарияларда ички касалликлар, онкология, дерматовенерология, ревматология); Кардиология,; Кардиология ва ревматология; гастроэнтерологии ва гематология;  эндокринология ва   нефрология; в пульмонологияда  терапиянинг долзарб муаммолари цикллари бўйича ишчи ўқув Дастурлари ва силлабуслар мавжуд. Барча цикллар учун тест топшириқлари, вазиятли масалалар тайёрланган.

Баҳолаш турлари: жорий назорат кунига, оралиқ назорат-кафедрада тест топшириқларини ечиш ва амалий кўникмаларни “Ўқув клиник- симуляцион бўлим”да тошириш орқали, якуний назорат эса академиянинг компьютер инновацион марказида  тест топшириш орқали амалга оширилади.

ТТА кафедра ходимлари  ушбу  кафедранинг Шымкент вилояти “кардиология  диспансери” ва “Медикер» хусусий клиникасида жойлашган  ўқув базаларига  ташриф буюришди.

Каферанинг ўқув, ўқув-услубий, илмий йўналишлари, даволаш ишлари  билан танишилди, инернатура ва резидентура бўйича  меъёрий ҳужжатлари ўрганилди, кафедрада ўтказиладиган жорий,оралиқ ва якуний назоратни баҳолаш  бўйича фикр-мулоҳазалар, ўзаро тажриба билан  ўртоқлашилди. Шунингдек,  келгусида  ҳамкорликда”Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари” мавзусида  ўқув-услубий   қўлланмани  тайёрлаш (муаллифлар: ТТА 2-сон  факультет ва госпитал терапия  кафедраси  катта ўқитувчиси: Қодирова Ш.А.ва ЖҚМАнинг “терапевтик  фанлар” кафедраси доценти: Сергазина А.О.)  бўйича келишилди.

Кафедранинг Шымкент вилояти кардиология  диспансерида жойлашган ўқув базасида “ врач-терапевт” йўналиши интернатураси

(6-7 курслар)  ва “терапия” йўналиши резидентлари учун ТТАнинг 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси ходимлари: Жаббаров О.О., Қодирова Ш. А,  Максудова М. Х., Султанов Н.Н.лар томонидан “Бўғим синдроми” мавзусида маҳорат дарси ўтилди ва ЖҚМАнинг “терапевтик  фанлар” кафедраси мудири, доцент Асанова Г.К. томонидан он-лайн тарзида амалий машгулотлар ва маърузалар ўқишга келишиб олинди.

Хулоса: Тошкент тиббиёт академиясининг 2-сон  факультет ва госпитал терапия  кафедраси ходимларининг Қазахстан  Республикаси  Шымкент шаҳридаги Жанубий Қазахстан медицина  академиясига  қилинган хизмат сафари   ўзаро  ҳамкорликни янада ривожлантиришда самарали  бўлди.

Таклифларимиз:

1.Келгусида ҳам Тошкент тиббиёт академиясининг 2-сон  факультет ва госпитал терапия  кафедраси ҳамда Жанубий Қазахстан медицина  академияси “терапевтик фанлар йўналиши” кафедраси  билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш ва ривожлантириш;

2.Ҳар иккала кафедра ходимлари билан биргаликда ўқув-услубий ишларни  тайёрлаш;

  1. Ҳар иккала кафедранинг “ички касалликлар” мутахассислиги бўйича клиник ординаторлари ва резидентларини цикллар бўйича стажировкада алмашиш бўйича Жанубий Қазахстан медицина  академияси магистратура ва резидентура бўлими томонидан берилган таклифни  Тошкент тиббиёт академиясининг  ўқув ишлари ва халқаро ҳамкорлик  бўйича бўлимлари эътиборига  ҳавола этиш.

ТТА 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси

Фотолавхалар:

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan