ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК.

2019 йил 1 март куни Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари  ва талаба ёшлари ўртасида  “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик “ ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида   давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида  Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, Тиббий профилактика факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари,  профессор педагоглар талаба-ёшлар ва Олмазор тумани Мирзағолиб жомъе масжиди имом хатиби  Мухаммадхон Султонхоновлар иштирок эдилар.

Тадбирда хозирги кунда олдимизга қўйган асосий ва олижаноб мақсадимиз – эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт ғояларнинг хуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш каби масалар бўйича дилдан суҳбатлашилди.

Талабалар томонидан берилган диний эътиқод, илмий ва диний билимларнинг барқарорлиги, тиббиётга диний билимларнинг муносабати каби саволларга соҳа мутаҳассислари жавоб бердилар.  Давра суҳбати баҳс ва мунозараларга бой бўлди ва талабаларда катта таъссурот қолдирди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan