«ЁШЛИК МАЛИКАСИ» кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  ва оила институтини  мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5325 – сонли Фармони, шунингдек жамиятимиздаги талаба- қизларнинг ижтимоий – сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда имкониятларини руёбга чиқариш мақсадида  2019 йил 4 март куни соат 14.00 да Тошкент шаҳар Ёшлар марказида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «ЁШЛИК МАЛИКАСИ» кўрик-танлови ўтказилди. Танловда Тошкент тиббиёт академиясидан  номзод – ОМҲ факультети талабаси Мусажонова Ўғилой Академиямиз шаънини мардонавор ҳимоя қилди ва фахрли 2 – даражали дипломни олишга муваффак бўлди. ТТА жамоаси, Хотин-қизлар қўмитаси, ОМҲ факультети деканати ва барча иқтидорли  талабалар номидан Мусажонова Уғилойни юксак мукофот билан қутлаймиз, соғлик – омонлик ва келгуси ижодий ишларида омадлар тилаймиз!!!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan