“ЮҚУМЛИ БЎЛМАГАН КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ, СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ВА АҲОЛИНИ ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИГИ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ МҚСАДИДА МАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ.

Жисмоний тарбия инсонни жисмонан ривожланишига, унинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва сақлашга, инсонларнинг ўзаро мулоқоти ҳамда ижтимоий фаоллигини намоён этувчи соҳа бўлибгина қолмай, уларнинг жамиятдаги мавқеи, ҳурмат-эътибори, меҳнат фаолияти, ақлий ва маънавий хусусиятлари тизими, гўзаллик туйғуси, қадриятларга муносабати каби жиҳатларга чуқур таъсир кўрсатувчи омилдир.

Спорт билан шуғулланувчилар саломатлигини соғломлаш ва баркамолликка йўналтиради.  Бобокалонимиз Абу Али ибн Сино, жарроҳлик аралашмай даволанадиган касалликларнинг барчаси даврлар келиб фақат ҳаракат воситаси билан даволанишини башорат қилиш билан чекланмай, жисмоний маданият пайдо бўлмай туриб, тарбия воситаси – жисмоний машқларни классификациясини яратган. Шунинг учун ҳам аҳолининг соғломлаштириш жисмоний тарбия ва спортдан фойдаланишни тавсия этиш муҳимдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб–қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарори, вазирликнинг 2018 йил 26 декабридаги 664-сонли буйруғини таъминлаш мақсадида

Наврўз уммум ҳалқ байрами муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида  кўплаб спорт ўйинлари ўтказилиб келинмоқда.  Шунингдек  байрами муносабати билан  Олмазор туманинг барча тиббиёт муассасалари ҳамкорлигида умумҳалқ марафон юриши тадбири ўтказилди. Марафонда Олмазор туманида жойлашган барча оилавий поликлиника, тиббиёт пунктлари ва ТТА  Академ лицей ва 1-2 клиника ходимлари иштирок этди. Ундан ташқари яқин атрофда жойлашган махалла фуқаролари ҳам иштирок этишди. Марафон юриш тадбирини Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Академ лицей директори Шермуродов Анвар Рахмонқулович очиб берди ва барча қатнашчиларга соғлиқ тилаган ҳолда, бу ишларни хар доим ўтказиш қолаверса ҳар куни қилиш кераклигини айтиб ўтиб марафонга старт берди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan