ХОРИЖИЙ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

2019 йил 17-20 апрел кунлари А.И.Евдокимов номидаги Москва Давлат тиббиёт-стоматология университети (Россия) Болалар хирургияси кафедраси мудири, профессор Игор Виталевич Поддубнийнинг Тошкент Тиббиёт Академияси «Умумий ва болалар хирургияси» кафедрасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июндаги 3775-сонли қарорига асосан Тошкент Тиббиёт Академияси «Умумий ва болалар хирургияси» кафедрасига “Ёғон ичак туғма нуқсонларини диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари” мавзусида талабалар, клиник ординаторлар ва курсантлар учун маърузалар сикли, ҳамда шифокор ва курсантлар учун эса маҳорат дарсларини оътказиш учун А.И. Евдокимов номидаги Москва Давлат тиббиёт-стоматология университети (Россия) Болалар хирургияси кафедраси мудири, профессор Игор Виталевич Поддубний таклиф қилинди.
2019 йил 18 апрел, пайшанба. Проффессор И.В. Поддубнийнинг ТМА умумий ва болалар хирургияси кафедрасида кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашуви. Кафедра фаолияти ва ходимлар билан танишувдан соънг, Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий марказининг шифокорлари иштирокида «Ёғон ичак туғма нуқсонларини диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари» мавзуидаги давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида профессор Гиршпрунг касаллиги, долихосигма, ярали колит каби ёъғон ичакдаги туғма нуқсонларни замонавий диагностика ва даволашда кенг тарқалган муаммоларни аниқлаш ва даволашнинг замонавий ёндашув ва имкониятларини тақдим этди.

Кафедрага бўлган ташрифидан сўнг, кечки Тошкент бўйлаб сайр уюштирилди.
2019 йил 19 апрел, жума. Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий марказида мастер-класс ўтказилди (жараён маъруза залида он-лайн тарзда эфирга узатилди): 1. Гиршпрунг касаллигининг лапароскопик корректсияси ва 2. Долихосигманинг лапароскопик корректсияси. Мастер-классда ТТА «Умумий ва болалар хирургияси» кафедрасига ва РБКЕХИАМ ходимлари ҳамда талабалар, клиник ординаторлар ва курсантлар иштирок этишди.

Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази мажлислар залида даволаш факултети 1-босқич талабалари, клиник ординаторлар, ҳамда ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси профессор-ўқитувчилари ва РБКЕХИАМ ходимлари учун профессор Игор Виталевич Поддубний томонидан 2 та маъруза ўқъилди.

Биринчи маъруза «Болаларда видеолапароскопик ва торакоскопик оператсияларнинг имкониятлари» га бағишланди. Маърузадан сўнг профессор, дотсентлар, курсантлар ва талабалар билан мунозара тарзидаги суҳбатларда лапароскопия ва торакоскопия бўйича энг долзарб масалалар муҳокама қилинди, профессор Москвадаги А.И. Евдокимов номидаги Москва Давлат Тиббиёт Университетида бундай беморларни даволаш тажрибаси, илғор усул ва уларни қўллашдаги натижалари билан ўртоқлашди.

«Ёъғон ичакдаги туғма нуқсонларни замонавий диагностика ва даволаш» мавзусидаги иккинчи маъруза ҳам тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. Маърузадан сўнг ўқитувчилар, талабалар ва курсантлар томонидан кўплаб саволлар берилди.

Семинардан сўнг профессор учун Тошкент шаҳри боъйлаб экскурсия ташкил этилди.
2019 йил 20 апрел, шанба. ТТА 1 ва 5 босқич талабалари, «Умумий ва болалар хирургияси» кафедраси профессор-ўқитувчилари ва РБКЕХИАМ ходимлари учун «Болаларда атрезия ани эт рети нуқсонларида гастроезофагеал рефлюксларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» ва «Болаларда тугъма диафрагмал чурраларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» мавзуларида маърузалар ўқилди.

2019 йил 20 апрел, шанба. Профессор И.В. Поддубнийнинг HY – 601 рейс билан Москва шаҳрига қайтиши.

Ташриф натижалари:
1. А.И. Эвдокимов номидаги Москва Давлат тиббиёт-стоматология университети (Россия) Болалар хирургияси кафедраси билан ҳамкорликда методик иш олиб бориш учун розилик олинди. Биз ҳамкорликда ўқув-методик ишланмалар ёзишга қарор қилдик.
2. Илмий ҳамкорлик ва ҳамкорликдаги илмий тадқиқотлар олиб бориш, диссертатсиялар юзасидан ретсензиялаш, опонентнинг тақдимотлари ва ҳ.к. шаклида илмий ҳамкорлик олиб бориш келишилди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan