Тошкент тиббиёт академияси ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Нодирович Туйчиев ўзи тахсил олган Тошкент шаҳар Юнусобот туманида жойлашган 150-сонли мактабга шахсий китобхонасидан 50 га яқин ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларини совға қилди.
Жорий йилнинг 25 апрел куни Лазиз Нодирович ўзи тахсил олган мактабга ташрифида ўқувчи ва ўқитувчилар билан “Касбим-фахрим” мавзусида давра сухбати ҳам ташкил этилди.
Ўқувчилик хотиралари, ҳаёти ва касбида эришган ютуқлари билан ўртоқлашиб, бу китоб акцияси қанчалик тўғри бўлганини таъкидлаб, шахсий кутубхонасидан мактаб ўқувчиларига китобларни совға қилди.