Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди (https://regulation.gov.uz/uz/document/3303 ).
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 1-илова (Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари) – 3-бандда (Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади):
учинчи ва тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«таянч докторантура – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;
докторантура – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;».
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 2-илова (Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида) – 2-бандда (Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади):
учинчи ва тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«таянч докторантура – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;
докторантура – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;»;
8-бандда (Фан доктори бир вақтнинг ўзида учтадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва маслаҳатчи бўлиши мумкин):
биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«8. Фан докторининг илмий раҳбарлик ва илмий маслаҳатчилик фаолияти самарадорлиги таҳлили асосида Коллегиал орган тавсиясига кўра бир вақтнинг ўзида бештадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва маслаҳатчи бўлиши мумкин.
Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий раҳбарлик ёки илмий маслаҳатчи фаолияти самарадорлиги таҳлили асосида Коллегиал орган тавсиясига кўра бир вақтнинг ўзида фақат икки нафар таянч докторантга ва мустақил изланувчига илмий раҳбар этиб бириктирилиши мумкин.»;
14-бандда (Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар бўйича қабул квотаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади ва ҳар йили 1 июндан кечикмасдан тегишли равишда тасарруфида ОТМ ёки ИТМ бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юборилади):
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрир билан тўлдирилади:
«Қабул квотаси магистратура қабул квотасининг одатда камида 30 фоизи миқдорида белгиланади.»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар идоравий мансуб ОТМ ва ИТМ бўйича аттестациядан ўтган ихтисосликлар бўйича қабул квотасини тақсимлайди.»;
олтинчи ва еттинчи хатбошлари қуйидаги таҳрир билан тўлдирилади:
«ОТМ ва ИТМ бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж ва талаблар мавжуд бўлган ихтисосликларига тўлов-контракт асосида қўшимча қабулни амалга ошириши мумкин. Бунда тўлов-контракт миқдори OТM ва ИТМ томонидан мустақил белгиланади.»;
24-бандда (Таянч докторантурага ва докторантурага кирувчи талабгорларнинг кириш имтиҳонлари, суҳбат натижаларидан ва ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, қабул комиссияси ва (ёки) Коллегиал орган томонидан 30 ноябргача бўлган муддатда қабул қилинганлардан танланади):
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрир билан тўлдирилади:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.»;
24-банднинг «а» банди (таянч докторантурага) иккинчи хатбоши чиқариб ташланади;
35-бандда (ОТМда илмий раҳбарлар ва консультантлар томонидан докторант билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир докторант учун бир йилда 100 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади):
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Илмий раҳбарлари ва консультантларнинг хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.».
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига қарорига 1-илова (Таянч докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида):
10-бандда (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари учун таянч докторантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштиришда асос бўлади):
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Стипендиялар ҳар йили таянч докторантнинг таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври давомида белгиланган стипендиянинг икки баробари миқдорида тайинланади.»;
2-илова (Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида):
12-банд (Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган талабалар давлат олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида магистратурага грант асосида (бакалавр-стипендиатлар) ва таянч докторантурага (магистр-стипендиатлар) кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади) қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган бакалавриат талабалари олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида магистратурага давлат грант асосида, магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз давлат гранти ҳисобидан қабул қилинади.».

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan