ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ИЛГАРИ СУРГАН 5 ТА МУҲИМ ТАШАББУСИНИНГ ИЖРОСИ БЎЙИЧА ТТАДА СПОРТ БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 25 май куни Тошкент тиббиёт академияси Шифокор спорт мажмуасида “Соғлом юрт фарзандларимиз”шиори остида талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида спорт байрами бўлиб ўтди.
“Соғлом юрт фарзандларимиз” шиори остида талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида марафон бўлиб ўтди. Тадбирда турли жамоат ташкилотларидан етук мутахассислар, оммавий ахборот воситалари, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходимлари иштирок этдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ТТАда бундай спорт тадбирлари анаънавий тарзда ҳар йили аперель-май ойларида ўтказилиб келинмоқда.
Тадбирни кириш сўзи билан Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Туйчиев Лазиз Надирович очиб берди.

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида муҳим ва долзарб вазифалар турибди.
Мазкур соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги юртимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилаётганлиги айниқса, эътиборлидир.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди:
Ҳаётга татбиқ этилаётган ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббуснинг иккинчисида бевосита ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш фуқароларимизда ҳаётга қизиқишни оширади.
Айнан шу ташаббусларнинг амалда қўллаш мақсадида ушбу спорт байрамида:
– академияда ташкил этилган бадий хаваскорлик тўгараклари аъзоларидан иборат талабалар иштирокида иштирокчиларга куй-қўшиқлар, рақслар ва бадиий чиқишлари билан ўзларининг истеъдодларини намойиш этдилар;

– ёшларни китобхонлик орқали маънавиятини юксалтириш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил этилди;
– ТТАпедегог ходимлари ва талабалар жамоалари қатнашиб, шейпинг, стол тенниси, валейбол, қисқа ва узоқ масофага югуриш, шахмат ва б. спорт турлари бўйича беллашдилар. Ғолиб бўлган жамоа, педагог ходим ва талабаларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan