«Мамлакат иктисодиетини ривожлантиришда аелнинг урни» мавзусида тадбир утказилди.

2018 йил 21 декабр куни Тошкент тиббиет академиясининг лицей худудидаги мажлислар залида ТТА ректорати, Хотин-кизлар кумитаси, Даволаш факультети ва академик лицей хамкорлигида Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-кизларни куллаб- кувватлаш ва оила институтини мустахкамлаш сохасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида» ги ПФ-5325- сонли фармони ижросини таьминлаш ва «Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни куллаб- кувватлаш йили»га багишлаб «Мамлакат иктисодиетини ривожлантиришда аелнинг урни» мавзусида тадбир утказилди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати кумита раиси уринбосари, проф. Иминов О.К. иштирок этдилар. Тадбир жараенида куйидаги мавзуларда маьрузалар тингланди: 1. «Аеллар тадбиркорлиги-давлат иктисодий сиесатининг мухим йуналиши сифатида» ( маьрузачи- проф.Иминов О.К.). 2. «Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни куллаб- кувватлаш йили»да ТТА Хотин-кизлар кумитаси фаолияти» (маьрузачи- т.ф.д. Рахманова Л.К.). Маьрузалардан сунг проф. Иминов О.К. талаба- ешлар билан тиббиетда иктисодий масалалар, фаол тадбиркорлик, оилавий бизнесни ташкил килиш хусусида уларни кизиктирган саволлар асосида кизикарли мунозаралар олиб борди. Тадбир жараенида 2018 йилда «Узбекистон аелларининг 100 та энг яхши инновацион лойихаси» 1- Республика танловида «Шифокор аелнинг энг яхши лойихаси» номинацияси буйича голиб булган 3 нафар академиямиз олималари хам ташкилий кумита томонидан муносиб такдирландилар. Тадбир жонли мулокот асосида таассуротларга бой ва кутаринки рухда утди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan