Фарзандларимизнинг турли радикал ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир. Бу борадаги ишларни янгича ёндашувлар билан давом эттиришимиз керак.
Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим беш ташаббуснинг Учинчи ташаббуси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Айнан учинчи ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг “Информатика ва биофизика” кафедраси қошида замонавий комьпютерлар билан жихозланган “Комьпютер саводхонлиги” тугараги бир ойдан буён ўз фаолиятини олиб бомоқда. Ушбу тўгаракда Шифокорлар, Хислат, Жийдали каби академия атрофида жойлашган маҳаллаларнинг ёшлари ёзги таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун ташкил этилди. Ҳозирги кунда ушбу тугаракка 100 дан зиёд ёшлар қатнашиб, ўзларининг компьютер саводхонлигини ҳамда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириб келмоқдалар. Хусусан, тўгаракда офис дастурларида ишлаш, сайт яратиш, интернет тармоғидан керакли маълумотларни излаш, компьютерни созлаш йўналишлари бўйича таълим берилди ҳамда уларга махсус сертификатлар тақдим этилди.
Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.
Translate: Рус