Тошкент тиббиёт академияси Акушерлик ва гинекология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Бабаджанова Гульджахан Саттаровна “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ушбу фармонга кўра Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Тошкент тиббиёт академияси акушерлик ва гинекология кафедраси профессори Бабаджанова Гульджахан Саттаровна “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

Тошкент тиббиёт академияси жамоаси томонидан Бабаджанова Гульджахан Саттаровнани юксак мукофот билан муборакбод этиб, соғлик-саломатлик, маъсулиятли ишларида муваффақият ва зафарлар тилаймиз!


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan