Тошкент тиббиёт академиясига Корея Университети профессори ташриф буюрди

Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида Атроф-муҳит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 28 – 30 август кунлари Корея Университети “Профилактик тиббиёт” кафедраси профессори Кюнгхи Ким ташриф буюрди. Профессор Кюнгхи Ким ташриф мобайнида Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси профессор-ўқитувчилари билан биргаликда ТМА-КУ ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот марказида 2019-2020 ўқув йилида ўқув жараёнини самарали олиб бориш мақсадида магистр ва бакалавр талабаларига тасдиқланган ўқув режага асосан фанларни ўқитишда лаборатория машғулотларини такомиллаштириш ва уларни салмоғини оширишга йўналтирилган Workshop ўтказди. Бунда асосий эътиборни экологик омилларни ўрганишда яъни атроф муҳит объектларини турли усуллар ёрдамида текшириш учун зарур бўладиган асбоб-ускуналардан оптимал тарзда фойдаланган ҳолда ўтказилишига қаратилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan