Халқаро Аллергологлар ва клиник иммунологлар иштирокидаги илмий-амалий Конгресс

“АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИКЛАРНИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШНИНГ  ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРИ”

27 сентябрь 2019 йил

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергологик маркази Сизни Халқаро  аллерголог ва клиник иммунологларни  “АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИКЛАРНИ  ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШНИНГ ИННОВАЦИОН  УСУЛЛАРИ” мавзусида илмий-амалий Конгрессида  иштирок этишга таклиф этади. Конгресс 2019 йил27 сентяб да бўлиб ўтади.

Иштирок этишингиз мумкин бўлган секциялар

  1. Болаларда астма ва аллерияни кечиш хусусиятлари.

2.Аллергик касалликларни  даволашнинг янги инновацион  усуллари.

3.Аллергик касалликларни  ташхислашда янги инновацион ва риск

омилларини ўрганиш.

4.Болаларда ва катталарда бронхиал астманинг ўзига хос кечиши ва

АСИТнинг янги усулларини тадбиқ қилиш .

Конгрессда аллергологлар, иммунологлар,  оториноларингологлар, дерматологлар, умумий амалиёт шифокорлари, педиатрлар, терапевтлар, аспирантлар, ординаторлар ва ёш олимлар иштирок этишлари мумкин. Конгрессда иштирок этиш бепул.

Илмий ишлар тезис шаклида 1 варақда ёритилган бўлиши керак: А4 формат бетда,  Times New Roman 14 шрифтида. Ўнг,чап,тепа,пастки қошиялар – 2,5 см дан қолдирилсин.

1-қатор- МУАЛЛИФЛАР – ЁЗМА, марказда;

2- чи қатор – САРЛАВХА -ЁЗМА, ТЎҚ, марказда;

3-чи қатор – муассаса- босма табоқ, курсив,марказда;

3-қатордан сўнг – оралиқ. Кейин тезислар матни ёзилади. Эни бўйича тўғрилаш, қаторлараро масофа 1, ўтказиш автоматик. Тезисларни ёзиш тартиби қуйида келтирилган. Файл номи- муаллиф ФИШ ( биринчи хаммуаллиф). Масалан – Хашимов С. П. Биринчи хаммуаллифдан 2 тадан кўп тезис қабул қилинмайди!

График материаллар (расм, схемалар, жадваллар) келтириш тақиқланади.

ТЕЗИСЛАР ЁЗИШ ТАРТИБИ НАМУНАСИ

ХАШИМОВ Е.Ф., ЗАКИРОВ А.А.

АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИКЛАР ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРИ

 Алллергология, клиник  иммунология ва хамширалик иши кафедраси

Тошкент Тиббиёт Академияси, Тошкент ш.

Изланиш мақсади – тезис матни

Изланиш усуллари ва материаллари

Тезис матни

Натижалар ва мухокама

Тезислар матни

Хулосалар

Тезислар матни

Тезислар электрон варианти  doc. Форматида 1 сентябрь 2019 йилдан кечиктирилмасдан жўнатилиши лозим.

allergocentruzbekistan@mail.ruхатда мавзу, секция номи ва биринчи муаллиф фамиилияси келтирилиши лозим. Маълумотлар, талабномалар бириктирилган файлларда келтирилади.

Талабномалар техник шакли ва жўнатилиш тартиби бўйича маълумотларни масъул котиб Айдарова Наргиза Пулатовнага мурожаат этишингиз мумкин, e-mail: allergocentruzbekistan@mail.ru,  телефон +99893 578 80 62.

Келтирилган муддатдан кечиктирилиб топширилган ва талабларга мувофиқ шаклланмаган ишлар чоп этилмайди ва қайтариб берилмайди. Илмий ишлар “Антиплагиат” дастури асосида текширилади ( 70 % кам бўлмаган қисм уникал бўлиши лозим), ташкилий қўмита муаллифларни огохлантирмасдан инкор этиш хуқуқига эга. Илмий ишлар чоп этилиши бепул.

Алоқа учун:

Разикова Илмира Садуллаевна, оргкомитет, конгресс ташкилотчиси

e-mail: allergocentruzbekistan@mail.ru; тел. +99890 356 01 05

Айдарова Наргиза Пулатовна, оргкомитет, маъсул котиба.

e-mail: allergocentruzbekistan@mail.ru; тел. +99893 578 80 62

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan