Мустакиллик байрами муносабати билан ТТА ректори табриги

АЗИЗ ВА ҚАДРДОН ҲАМКАСБЛАР – БАРЧАНГИЗГА ДАВЛАТИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 28-ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БУЛСИН!

Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 28-йиллик байрами билан барчангизни чин қалбимдан табриклайман.
Азиз ҳамкасблар, Тошкент тиббиёт академиясида муҳтарам Президентимиз топшириғига кўра, Мустақиллик байрами ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик қилишга қаратилган жуда катта ишлар амалга оширилди. Хусусан, 1840 ўринга эга 5 та талабалар турар жойи 503 млн 500 минг сўм сарфланиб жорий таъмирлашдан чиқарилди. Таъмирлаш ишларида 112 нафар талабалар кўнгилли равишда “Бунёдкор” отрядида иш олиб боришди. Шунингдек, 252 млн сўмга моддий жихозлар харид қилиниб, жихозланди. ТТЖларда 5 та муҳим ташаббус бўйича 13 та махсус хона ва заллар тайёрланди.
Ахборот ресурс марказини кенгайтириш ва китобларни сақлаш учун қўшимча 7 та хона ажратилиб, хозирда мавжуд 12 та хона жорий таъмирдан чиқарилди. Ахборот ресурс марказида АТМ хонаси, бадиий ва хорижий адабиётлар бўлими ташкил қилинди ва инфокиоск ўрнатилди. АРМни жихозлаш учун 122 млн 696 минг сўмга жиҳозлаш ишлари амалга оширилди, 3026 дона 262 601 689 сўмлик китоблар фондга кирим килинди.
Ўқув бино ва аудитория, лабораториянинг таъмирланиши ва жиҳозланиши бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2-ўқув биноси, виварий биноси, симуляцион марказ жорий таъмирдан чиқарилди ва жихозланди. Жорий таъмирлаш ишларига 740 млн 336 минг сўм, жиҳозлаш ишларига 157 млн 624 минг сўм сарфланди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Тошкент тиббиёт академиясида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича режалаштирилган ишлар деярли барчаси бажарилиб, жорий таъмирлаш учун 1 млрд 253 млн 842 минг сўмлик, жихозлаш учун 1 млрд 156 млн 215 минг сўмлик ишлар амалга оширилди.
Қадрли ва муҳтарам ҳамкасблар! Барчангизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга, эл-юртимизга файзу барака тилайман.
Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мададкор бўлсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

ТТА ректори Лазиз Туйчиев

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan