Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ва мураббийлари учун семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 3 сентябр куни Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи мажлислар залида профессор-ўқитувчилар ва мураббийлари учун академия ректори бошчилигида семинар ўтказилди. Семинарда ўтган 2018-2019 ўқув йилида ўзлаштириш бўйича қарздор талабалар ва улар билан ишлаш, янги 2019-2020 ўқув йилида гуруҳларга мураббийларни бириктириш, мураббким ийлар олдида турган вазифалар тўғрисида алоҳида тўҳталиб ўтилди. Тадбир давомида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, ТТА бош мураббийи О.М.Миртазаевлар сўзга чиқиб, “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” мавзусида “Мустақиллик дарслари”, “Биринчи курс мактаби” дарсларини юқори савияда  ташкил этиш, талабаларни дарс жараёнларига қамраб олиш, уларни талабалар турар жойларига жойлаштириш ва улар билан маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни кучайтириш, ижарада яшовчи талабалар холидан  хабар олиш, улар билан узвий алоқа ўрнатиш, ижарада турувчи талабаларга оид меъёрий ҳужжатлар, ижарада яшовчи талабаларнинг муаммолари ва бу муаммоларни бартараф этиш чоралари тўғрисида фикр юритилди. 

Ёшлар билан ишлаш,маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan